RU

Последние новости

11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  1 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  0 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  25 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  20

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди" Новости

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди"

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг АГМКдан вакил сифатида иштирок этган клуб спорт директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. Одатда барча билан ўйнаб чиқилади. Лекин, бунинг ҳам аҳамияти бор. Якун шуни кўрсатдики, қуръа жамоамиз учун қийин келди. Биринчи турдаги рақибимиз  "Локомотив" бу йил яхшигина кучайишга эришди. Иккинчи турда Қаршига сафар уюштирамиз. Учинчи турда ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Умумий қилиб айтганда асосий рақиблар билан дастлабки тўрт турда беллашамиз. 

Ҳозирги кунда мураббийилар штаби жамоани янги мавсумга яхши тайёрламоқда. Селекция ишлари ҳам яхши кетяпти. Бу жараён ҳали якунланмаган. Чемпионат стартини яхши бошлаб олсак навбатдаги учрашувларда бизга осонроқ бўлади. Қуръадан кўнглимиз тўлди. Дастлабки бешта ўйиндан учтасини ўз майдонимизда ўтказамиз. 

Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди. Шу кунларда унинг масаласи ҳал бўлиб қолади. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилар ҳам қўшилиши эҳтимоли бор",- дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика