RU

Последние новости

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

АГМК "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинга тайёр - жамоа машғулотидан махсус галерея Новости

АГМК "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинга тайёр - жамоа машғулотидан махсус галерея

Сайтимиз фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев Ар-Риёдда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларини ўтказаётган АГМК жамоасининг "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйин олдидан ўтказган расмий машғулотидан тайёрлаган фоторепортажини эътиборингизга ҳавола қиламиз.




















Фото: Жаҳонгир Файзуллаев.


АГМК жамоаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, Зафар Полвонов бугунги машғулотда иштирок этган. Хусусан АГМК жамоасининг телеграмдаги канали расмий машғулот ва ўйинолди маълумотлар ҳақида қуйида бўлишди:

Жамоамиз Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинга кўтаринки руҳда тайёргарлик олиб борди. 

Бугун маҳаллий вақт билан соат 21:00да машғулот ўтказган жамоамиз тактик ва техник тарафлама ишлади. Шунингдек, ўтган учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳужумчи Зафар Полвонов бугунги машғулотда қатнашди.

"Шабаб Ал Аҳли"га қарши кечган биринчи давра доирасидаги ўйинда АГМК ажойиб камбэкни амалга ошириб, Жокич ва Комиловнинг голлари эвазига ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабани тантана қилганди.

ОФК бўлажак учрашув расмийларини эълон қилди. Унга кўра, "Шабаб Ал Аҳли"га қарши кечадиган иккинчи беллашувни эски таниш ҳакам ироқлик Сабаҳ Ал-Қайси бошқаради. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳакам жамоамизнинг плей-офф босқичидаги "Ал Гарафа"га қарши ўйинимизда ҳам ишлаганди. Сабаҳ Ал-Қайси учун бўлажак баҳс жамоамиз иштрокидаги иккинчи ўйинга айланади.

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи.

"A" гуруҳи, 4-тур.

24 апрель, шанба.

"Шабаб Ал Аҳли" - АГМК (23:59)

Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.

Ҳакамлар: Сабаҳ Ал-Қайси (Ироқ), Ҳайдер Али Убайдее (Ироқ), Амир Давуд Алвиндави (Ироқ), Али Шабан (Кувайт).

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика