RU

Последние новости

17:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" меҳмони бўлмоқда, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  0 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  19 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   2 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  4 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  4 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди Новости

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

Теги :  АГМК
АГМК матбуот хизматининг хабар беришича, олмалиқликлар Дубайдаги йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида "Шанхай СИПГ" билан беллашди.

"Жамоамизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги ўйини Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай СИПГ"га қарши ўтказилди.

Ўзаро келишувга кўра, 60 дақиқадан иккита назорат беллашуви ўтказилди.

Унга кўра, жамоалар ҳар иккала ўйинда икки хил таркибни синовдан ўтказишди. Биринчи баҳсда жамоамиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади ва дуранг қайд этилди. Дастлабки ўйиндаги биринчи голни рақиб жамоа бурчак зарбасидан кейин уришга муваффақ бўлди. Оскарнинг ошириб берган тўпини Халк дарвозага йўллаган бўлса, хитойликларнинг иккинчи голига Ю Хаи муаллифлик қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса жамоамизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самара келтирди. Мирғиёс Сулаймоновнинг жарима майдончасидаги узатмасидан сўнг тўп рақибга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди.

Иккинчи ўтказилган назорат беллашувида эса жамоалар дарвоза тўрига йўл топа олишмади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Назорат учрашуви

10.02.2020

1-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 1:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Автогол (60) - Халк (18), Ю Хаи (34)

АГМК (1-ўйин) — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Баҳром Абдурахимов, Санжар Турсунов - Шаҳзод Нурматов, Мате Ватсадзе, Арслонмират Аманов. 

Назорат учрашуви

10.02.2020 

2-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 0:0 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

АГМК (2-ўйин) — Валижон Рахимов (Низомиддин Зиёвутдинов, 30) - Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Хожимат Эркинов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.


Шу тариқа АГМКнинг Дубайда олиб борган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунланди ва олмалиқликлар эртага Дубай-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК БААдаги йиғин доирасида жами бешта назорат беллашуви ўтказди ва ўйинларда 2 ғалаба (Туркманистон, "Циндао Хуанхай"), 1 дуранг (Шанхай СИПГ) ҳамда 2 мағлубият ("Шаньдун Лунэн", "Шанхай СИПГ") қайд этди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика