RU

Последние новости

19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  15 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  9 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  2 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  4 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  6 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теги :  АГМК
Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан 80-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида хайрия маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти, касаба уюшмаси кенгаши, шаҳар Ёшлар иттифоқи ва “Олмалиқ КМК” АЖ Ёшлар иттифоқининг фаоллари ҳамда АГМК футбол клубининг бир гуруҳ чарм тўп усталари иштирок этишди. Тадбирни “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов, бошқарув раисининг ходимлар бўйича ўринбосари Азим Мирзаджановлар очиб беришди. Улар ўз нутқида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли вакили сифатида муносабат билан ёндашилаётганини, бунинг натижасида Параолимпиада мусобақалари, халқаро тадбирларда ногиронлар оламшумул натижаларни қўлга киритиб келаётганини мамнуният билан билдирдилар.



80-сонли мактаб ўқувчиларидан иборат мини футбол жамоаси 2018-йилги биринчиликда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. АГМК профессионал клуби футболчилари ҳамда комбинат раҳбарияти томонидан ғолиб ўқувчиларга чемпионлик медаллари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. “Металлург” маданият саройи ижодий жамоалари томонидан тақдим этилган ранго-ранг концерт дастури ҳам тадбирга ўзгача файз киритди.



АГМК футбол клуби матбуот котиби Бахтиёр Ширинов, жамоа ҳимоячиси Владислав Касминин ва ярим ҳимоячиси Зохир Пиримовлар ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб ўтишди. Мактаб интернати спорт базасини мустаҳкамлаш юзасидан билдирилган таклифлар тадбир меҳмонлари томонидан маъқулланди.



Мактаб интернатининг мўъжаз спорт залида “АГМК” ва Ўзбекистон чемпиони 80-мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича учрашув ўтказилди. Қизғин ўтган беллашувда ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси ғалаба қозонди. Учрашув сўнгида тадбир меҳмонлари томонидан ўқувчи ёшларга спорт анжомлари туҳфа этилди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика