RU

Последние новости

14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

АГМК финалнинг драматик кечган иккинчи ўйинида ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этди ГАЛЕРЕЯ Новости

АГМК финалнинг драматик кечган иккинчи ўйинида ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этди ГАЛЕРЕЯ

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи беллашувлари якунига етиб бормоқда.

Кеча учинчи ўрин учун кечган иккинчи ўйинда "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро 4:4 ҳисобида дуранг ўйнашди. Пенальтилар сериясида эса омад наманганликлар томонида бўлди - 2:1. Биринчи баҳсда қаршиликлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган эди. Бугун жамоалар ҳал қилувчи охирги учрашувни ўтказишади.

Финалнинг иккинчи баҳсида "Пахтакор" ва АГМК жамоалари драматик ўйинни намойиш этиб беришди. Биринчи кунда олмалиқликлар 6:1 ҳисобида осон ғалабани қўлга киритишганди. Кечаги тўқнашув эса кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Якунда жароҳатлар гирдобига тушиб қолган Равшан Ражабов бошчилигидаги "шерлар" 1-бўлимдан кейинги устунликни сақлаб қола олишмади. Александр Петров мураббийлигидаги АГМК эса жароҳатлар нуқтаи-назаридан устунликдан фойдалана олди ва якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Агар бугунги ўйинда олмалиқликлар ғалаба қозонишса финал серияси якунига етади. Бордию, пойтахтликлар бу сафар ғалабани ўзлариники қила олишса, финал серияси давом этади.


Футзал, финал
2-кун, 16.12.2019
"Пахтакор" - АГМК 4:5
Голлар:
Д.Шавкатов 14, 17, 19, Т.Садиров 34 - И.Ропиев 4, 21, И.Ҳамроев 18, 26, Т.Садиров 32 (авт.)
"Пахтакор"(биринчи бешлик): Равшан Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Феруз Фаҳриддинов, Авазбек Абдувалиев, Илҳом Ражабов.
Захира: Муҳаммад Зоиров, Маҳсуд Файзуллаев, Тимур Садиров, Дилмурод Шавкатов, Фаҳриддин Самегов, Фарҳод Абдумавлонов, Акмал Ҳазратқулов.

АГМК (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Машраб Адилов, Даврон Валижонов, Акбар Усмонов, Темур Бердиев.
Захира: Аббосбек Ўлмасалиев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Дилшод Раҳматов, Алан Аминов, Исламбек Бийтураев, Анасхон Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов.
Огоҳлантиришлар: А.Абдувалиев 27, Д.Ирсалиев 32 - Ҳ.Нишонов 7

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика