RU

Последние новости

08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  3 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  11 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  11 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  14 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  3 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида Новости

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Спартак"дан кетиши ва қайси жамоага бориб қўшилиши барчани қизиқтираётган эди.

Якунда футболчи "Урал" вариантида тўхталди. Хўш, бу қанчалик тўғри танлов? "Спартак"ка ўтиш хатомиди? Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада Азамат Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


— Остоннинг футболдаги тақдири қандай бўлишини ҳаммамиз кутаётган эдик. "Спартак"да ўзини кўрсата олмагани фожеа эмас. Ҳали ёш ва бутун ҳаёти олдинда. Агар "Спартак" воқеасидан тўғри хулоса чиқара олса, яхши футболчи бўлиб етишиш имконияти юқори. "Урал" танлови тўғридек туюлмоқда. Биринчидан Остон асосий таркибда ўйнай олади ва жамоанинг таянчига айланади. Иккинчидан Гончаренко бош мураббий. Ушбу мутахассис Европа даражасидаги, ўрта даражадаги қаттиқўл, ўз фалсафасига шу билан бирга натижага қандай эришишни биладиган мураббий.



— Ўрунов катта салоҳиятга эга футболчи. Мен футболчининг атлетик ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Техникали ва жисмоний томондан яхши сифатларга эга. Бизнинг футболда бундай типдаги футболчилар кам учрайди. Буларнинг бари Россия чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини берди, дея оламан. "Уфа"да тўп тепган дастлабки йилида мухлислар назарига тушди. Мутахассислар эътироф эта бошлади. Кейинчалик "Спартак"га ўтди. Бу ўтиш Шамиль Газизов туфайли амалга ошганини билдик. Газизов Ўруновни "Уфа" раҳбариятидан сотиб олди ва "Спартак" бош директори бўлди. Бу паллада эса Остоннинг фаолиятида пасайиш бошланганди. У шартнома имзолгач, катта эҳтимол билан бундан буён ҳаёт гуллаб кетади ва қолган ҳаётда пулни ўйлаш шарт эмас, деб ҳисоблаган. Бундай ҳолат ёш футболчиларда учраб туради. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган. Савдо марказидан кейинги тарқалган суратлар буни тасдиқлайди. Футболчи футбол оммасида гап-сўзга қолиб кетди. Москва клубига керак бўлмай қолди.



— Муҳими "Спартак" унинг фаолиятида катта дарс бўлсин. Футболчининг имкониятларини тўғри баҳоламаган агентлар унинг ҳаётида салбий рол ўйнашди. "Уфа"дан "Спартак"ка ўтишида яхши пул ишлаб олишди. Аммо ярим ҳимоячининг тақдири ҳақида ўйлаганлари йўқ. Мен ҳам бир пайтлар "Пахтакор"дан "Спартак"ка ўтганман. Тезда асосий футболчига айлана олмаганман. Аммо Олег Иванович Романцев қўл остида ўтказган даврларим фаолиятимда "футбол университети" вазифасини ўтаб берган. "Спартак" ўзига ҳос катта клуб. Футболчи учун бу клуб аъзоси бўлиш бахт. Ҳар қандай футболчини ўзгартиради. Шундай экан қайсидир маънода Ўрунов учун "Спартак" хато, деб ўйламайман. Ҳаммаси қандай хулоса чиқаришига боғлиқ.



— Катанец терма жамоага чақиргани яхши. Бу унга ҳозирги ҳолатини билиб олиши, мотивациясини ошириши учун керак. Терма жамоа бош мураббийи иқтидорли футболчини унутмаганини ва имконият бераётганлигидан хурсанд бўлиш мумкин. Яна бир бор айтаман, ҳаммаси Остоннинг ўзига боғлиқ. Аввалги даражага қайтиши ва мураббийлар ишончини қозониши учун кўп меҳнат қилиш керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика