Афсус... Омар Абдулраҳмон Осиё Кубогини ўтказиб юборади
30 окт 2018 11:28
Новости
Афсус... Омар Абдулраҳмон Осиё Кубогини ўтказиб юборади
20 октябрь куни "Ал Шабаб" - "Ал Ҳилол" учрашуви ўтказилганди.
"Ал Ҳилол"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган баҳсда Омар Абдулраҳмон жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик. Маълумки, Омар Абдулраҳмон БАА миллий терма жамоасининг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Ўтган вақт давомида шифокорлар "Амури"нинг жароҳатини жиддий текширишди ва якунда шундай хулосага келиндики, моҳир ярим ҳимоячи ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида иштирок эта олмайди. БАА термаси сафида 71 та ўйин ўтказган 27 ёшли футболчи муваффақиятли операция қилинди ва яқин икки ойни даволанишда ўтказади.
Осиё Кубоги 5 январь - 1 февраль оралиғида БААнинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақа тарихида биринчи марта 24та жамоа иштирок этади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии