АФК президенти Африка Кубоги бўйича якуний қарорни эълон қилди
22 дек 2021 08:15
Новости
АФК президенти Африка Кубоги бўйича якуний қарорни эълон қилди
Африка футбол конфедерацияси раҳбари Патрис Мотсепе ҳисоб бўйича 33-Африка Кубоги ўз вақтида ўтказилиши ҳақида баёнот берди.
Коронавируснинг янги тури билан боғлиқ ҳолатларга қарамай, қитъа биринчилиги қолдирилмаслиги аниқ бўлди.
Мусобақа 2022 йилнинг 9 январь куни старт олади ва 6 февралга қадар давом этади. Учрашувлар Камерун яшил майдонларида ўтказилади.
Африка Кубогининг амалдаги ғолиби Жазоир ТЖ ҳисобланади. Энг кўп титулни эса Миср (7 та) вакиллари қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии