Абубакр Мўйдинов: "Динамо" ярим финалга тасодифан чиқиб қолмади. "Насаф" билан жанг бўлади"
18 окт 2023 17:50
Новости
Абубакр Мўйдинов: "Динамо" ярим финалга тасодифан чиқиб қолмади. "Насаф" билан жанг бўлади"
Бу йил Ўзбекистон Кубогида Про лигадан фақат "Динамо" ярим финалгача етиб келди.
Вадим Абрамов жамоаси эртага финал йўлланмаси учун Қаршида "Насаф" билан тўқнаш келади. Мазкур учрашув олдидан "Динамо" футболчиси Абубакр Мўйдинов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинга барчамиз тайёрмиз. Худо хоҳласа, эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ярим финалгача етиб келганимизни тасодиф демаган бўлардим. Бизга ўйинни қаерда бўлишининг фарқи йўқ. Мақсад – фақат ғалаба. Финалгача бир қадам қолди. Йигитлар ўйин масъулиятини ҳис қилиб турибди. Эртага фақат жанг бўлади, чунки ярим финал битта ўйиндан иборат. Ортга йўл йўқ", – дейди Абубакр Мўйдинов.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
"Насаф" – "Динамо" учрашуви эртага 18:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии