RU

Последние новости

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили Новости

Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили

Суперлиганинг 13-тури қизиқарли ўйинларга бой ўтди дея оламиз.

Намангандаги марказий қарама-қаршилик фонида қолган ўйинлар ҳам шиддати, томошабоплиги билан қолишгани йўқ. Хусусан, кеча Самарқандда кечган учрашув ҳам шулар қаторидан ўрин олди дея оламиз. Вадим Абрамов жамоасининг илк мағлубияти диққат марказига чиқди. "Бунёдкор" эса ортда қолган қийин даврдан ўтиб олди. Қуйида ушбу ўйин ҳақидаги фикрларимни билдиришни лозим топдим.

— Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда Вадим Абрамов кеча мағлубиятга учраганига қарамай аслида мантиқан ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Турнир жадвалидаги ўрнига таъсир ўтказмади. Чемпионлик бош мақсад эмаслиги кундек равшан, кучли учлик ёки тўртлик ҳам уларга зўр натижа ҳисобланади. "Насаф" билан орадаги фарқ 6 очко, захирадаги "Нефтчи" билан ўйиндаги эҳтимолий ғалаба фарқни 3 тага қисқартиради. Бундан ташқари "аждарлар"нинг юқори ўйин суратидаги "Пахтакор"га қарши ўйини кутмоқда. Бу билан Карленович жамоасини мағлубият учун тайёрлаган демоқчи эмасман, бундай бўлмайди ҳам. Шунчаки кеча "Динамо"нинг куни эмасди, боз устига марказий ҳимоячиларнинг хатолари қимматга тушди. Гоҳида шундай мағлубиятлар ҳам бироз тин олиб камчиликларни кўриб олишга фойда бўлиб хизмат қилади. Қизиқ факт шуки, жамоа охирги маротаба Самарқандда айнан "Бунёдкор"дан 3 та гол ўтказган экан (2024 йил, 21 сентябрь, 2:3). Эндиликда "Динамо" 27 июнь куни Қўқонга сафар қилишади.

— "Бунёдкор" ва Зейтуллаев учун ўтган 2 ой қийин ўтди. Кетма-кет ғалабасиз ўйинлар фонида истеъфо каби гап-сўзлар тарқалди, бошқа мураббий ҳақида ўйлашни бошлаб юборишди. Лекин жамоа кўрсатаётган ўйин ҳаттоки ўша дуранг ўйнаган, ютқазган ўйинларда ҳам уялтирадиган ҳолатда эмасди. Футболчиларда ишонч, ўйинда тартиб бор. Футболчилар аниқ вазифасини билади, бир-бирини яхши тушунади. Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912"нинг таслим қилиниб кейинги босқичга чиқилиши ва Самарқанддаги йирик ҳисобли ғалаба орқали Зейтуллаев "Бунёдкор"га муносиблигини, у ҳали натижа қила олишини исботлай олди ва айнан бу ғалабалар керакли паллада қўлга киритилди. Тўғри, жадвалда кўтарилиб олмади ёки тушиб кетмади. Лекин мураббий юқорида айтганимдек гап-сўзларга ва атрофдаги жараёнларга футбол билан чиройли жавоб бера олишга муваффақ бўлди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика