RU

Последние новости

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  32 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

"Абрамов катта таваккалга қўл урди. Наманганда Бабаян услуби ва мухлислар катта рол ўйнаши мумкин" — Coca-Cola Суперлига 17-тур олдидан мутахассис фикри Новости

"Абрамов катта таваккалга қўл урди. Наманганда Бабаян услуби ва мухлислар катта рол ўйнаши мумкин" — Coca-Cola Суперлига 17-тур олдидан мутахассис фикри

Бугундан эътиборан Coca-Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувларига старт берилади. Олдинда бизни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда.

Ортиқча таърифларсиз бугун барчанинг нигоҳи Намангандаги "Марказий" стадионга қаратилади. Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га қарши. Турнинг марказий баҳси дейишга тўлиқ ҳақлимиз. Самарқандда эса чемпионатни омадсиз ўтказаётган "Динамо" ва "Бунёдкор" ўзаро тўқнаш келади. Эртанги кундан яна қизиқарли ўйинлар ўрин олган. Ушбу учрашувлар олдидан таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик. 



— Жорий йилги мавсумда ўйинлар натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлмоқда. Аутсайдер жамоалар етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатмоқда, деб ўйлайман. Буни "Олимпик" иштирокидаги баҳсларда ҳам кўряпмиз. Жамоаларнинг кучи ва турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб фикрларимни билдириб кўраман. Ҳар бир баҳс мухлислар ва мутахассислар учун қизиқарли ўтишига ишонаман.


Навбахор

Джамшид Искандеров - 47'

Суперлига. Тур 17

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Завершен

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 52'

45'
90'
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
47'  Джамшид Искандеров
80'  Жамшид Болтабаев
87'  Асадбек Собиржанов (Мирлан Мурзаев)
87'  Джамшид Искандеров (Азим Ахмедов)
52'  Хожиакбар Алижонов
66'  Азизбек Тургунбаев (Достонбек Хамдамов)
70'  Илья Мартинович (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Шахзод Азмиддинов
90'  Драган Черан (Мухаммадали Уринбоев)


— "Навбаҳор" - "Пахтакор" нафақат турнинг, балки чемпионатнинг энг муҳим ўйини ҳисобланади. Курашларга бой, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қиладиган қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз. Бу беллашувда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Чунки мавсумни барқарор ва яхши ўтказмоқда. Ўзига керакли очколарни қўлга киритяпти. Ўйлайманки, Самвел Бабаян танлаган услуб, жамоани чин дилдан қўллаб-қувватлайдиган мухлислар роли муҳим аҳамият касб этади. Шацких "Пахтакор"нинг ўйинини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Унга албатта вақт керак. Бугун босим юқорилиги сабабли очиқ ўйин бўлмаслиги эҳтимоли бор. Қолаверса, ҳакамларга осон бўлмайди. Ўзига ҳос босимни енгиб ўтишлари талаб этилади. Хато қилишдан қўрқиб ишлашади. Акобирхўжа яхши савиядаги рефери. Ҳакамлик холис ўтади, деб ўйлайман. 

Имкониятлар: 60/40 



Динамо

Шохрух Абдурахмонов - 25'

Суперлига. Тур 17

28/08/2022, 19:00

2
:
1
Завершен

Бунедкор

Усмонали Исмоналиев - 57', Дмитрие Побулич - 62'

45'
90'
25'  Шохрух Абдурахмонов
46'  Тулкин Эргашев (Ислом Шарипов)
71'  Евгений Чумак (Сахоб Рашидов)
84'  Марат Бикмаев (Фахриддин Алимов)
32'  Ибрахим Томива (Усмонали Исмоналиев)
57'  Усмонали Исмоналиев
62'  Дмитрие Побулич
71'  Умарали Рахмоналиев (Авазбек Улмасалиев)
89'  Расул Юлдашев (Умидбек Султонов)
89'  Дмитрие Побулич (Билол Туплиев)

— Мазкур баҳс ҳам қизиқарли ўтишини тахмин қиламан. "Динамо" учун охирги имкониятлардан бири. "Бунёдкор" билан ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган тақдирдагина элитада қолиш имкониятини сақлаб қолади. Агарда мағлубиятга учраса,  Про лигага тушиб кетадиган жамоалар қаторига киритса бўлади. Тўғри ўйинлар ҳали етарли. Аммо шу кунгача 7 очко жамғарган жамоанинг навбатдаги турларда етарлича натижаларга эришишини тахмин қилиш қийин. Очиғи Вадим Абрамов "Динамо"ни қабул қилиб олганида хайрон қолдим. Мураббий катта таваккалга қўл урди. Сабаби жамоани турнир жадвалида сақлаб турган ўрнини яхши деб бўлмасди. Боз устига ёзги трансферлар вақтида ҳам жамоани ўзи шакллантирмаган. Истаган ўйинчиларини олмаган. "Динамо"нинг Суперлигада қолишини қайсидир маънода мўжизага қиёслаш ўринли. Вадим Карленович таваккалчи мураббий. Агарда клуб олдидаги мақсадига эришса, Абрамов обрўйини тиклаб олиши мумкин. Майдон эгалари охиригача курашади. "Бунёдкор" ҳам охирги ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Қайсидир жамоа устунлик қилишини кутиш мушкул. 

Имкониятлар: 50/50 



Насаф

Суперлига. Тур 17

29/08/2022, 19:00

0
:
0
Завершен

Локомотив

45'
90'
20'  Акмал Мозговой
27'  Мпако Этаме Жером

— Бу учрашувда "Насаф" яққол фаворит. Орадаги кичик пасайишдан сўнг улар ўз ўйинларини топиб олди. "Локомотив"да мураббий ўзгарди. Бу шуни кўрсатяптики, аксарият жамоалар мураббийга етарлича имконият беришмаяпти. Ушбу қарор ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Сервер Жепаровнинг катта жамоада бош мураббий сифатида қандай ишлаши қизиқ. Мана Тимур Кападзе ўзини кўрсатмоқда. Серверга ҳам бу қийин йўлда омад тилаб қоламан. 

Имкониятлар: 70/30



OKMK

Алишер Джалилов - 6', Мартин Боаке - 56'

Суперлига. Тур 17

29/08/2022, 19:00

1
:
2
Завершен

Сурхон

Рубен Санчез - 60'

45'
90'
6'  Алишер Джалилов
6'  Шохрух Гадоев
56'  Мартин Боаке
56'  Алишер Джалилов
60'  Рубен Санчез


— Аввалги сафар АГМКнинг имкониятини юқори баҳолаган эдим. Бироқ "Металлург"га мағлубиятга учраганди. Фикриимча, олмалиқликлар "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Анхель Лопес шогирдлари жанговар футбол кўрсатади. Аммо АГМКда яхши таркиб йиғилган. Юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бор. 

Имкониятлар: 80/20



Нефтчи

Аброр Исмоилов - 45', Аброр Исмоилов - 56'

Суперлига. Тур 17

29/08/2022, 19:00

1
:
2
Завершен

Кызылкум

Ислом Кенжабоев - 42'

45'
90'
45'  Аброр Исмоилов
56'  Аброр Исмоилов
56'  Лутфулла Тураев
16'  Игнатий Нестеров
42'  Ислом Кенжабоев


— "Нефтчи" жамоаси афсуски ўз мухлислари кутган ўйинни кўрсата олмаяпти. "Қизилқум" билан учрашувдаги мағлубият жамоа ҳолатини янада оғирлаштириши турган гап. Навоий шаҳри клубида яхши жамоа шаклланган, тажрибали ижрочилар кўп. Турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашмоқда. "Нефтчи"га ғалаба керак. Шу омилларни ҳисобга олиб муросасиз баҳс ва  дуранг натижани тахмин қиламан. 

Имкониятлар: 50/50



Олимпик

Пулатходжа Холдорхонов - 75'

Суперлига. Тур 17

29/08/2022, 19:30

0
:
1
Завершен

Согдиана

45'
90'
75'  Пулатходжа Холдорхонов
75'  Саидазамат Мирсаидов


—Турнинг муҳимлилик даражаси бўйича марказий баҳс сифатида "Навбаҳор" - "Пахтакор"дан кейин "Олимпик" - "Сўғдиёна" тўқнашувини кўрсатаман. "Олимпик" барчани хайрон қолдирмоқда. Ўйинларини кўриб кўз қувнайди. Чиройли футбол кўрсатишмоқда. Ҳар бир жаомага етарлича ташвиш туғдиряпти. Иккинчи томондан чемпионатимизнинг энг кучли мураббийлари беллашуви ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна" ва Улуғбек Бақоевнинг охиригача курашишини, руҳан яхши тайёрлашини инобатга олиш даркор. 

Имкониятлар: 45/55



Металлург

Суперлига. Тур 17

30/08/2022, 19:00

0
:
0
Завершен

Коканд-1912

45'
90'


— Шахсан мен учун яна бир қизиқарли ўйин. "Қўқон-1912"да биринчи даврада ишладим. Бу жамоанинг аутсайдерлар қаторида юргани ачинарли. Даврон Файзиев қўл остида яхши жамоа ҳаракат қилмоқда. Ўйлайманки, улар ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқиб кета олишади. 

Имкониятлар: 40/60


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика