RU

Последние новости

16:40Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди Новости

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди

Теги :  Локомотив
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Мазкур йиғин 21 январга қадар давом этади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 21-24 январь кунлари Дубайда қисқа муддатли йиғин ташкил этади. Бунда терма жамоамиз 22 январь куни Дания (U-23) терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўртоқлик ўйинига "Локомотив" футбол клубидан 9 нафар футболчи чақирув олди.

Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячилар Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, ярим ҳимоячилар Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов ҳамда ҳужумчилар Марат Бикмаев билан Темурхўжа Абдухолиқов. Демак, бу футболчилар Тошкентга "Локомотив" таркибида эмас, балки Дания (U-23)га қарши назорат баҳсидан сўнг терма жамоа билан қайтишади.

Шуни айтиш лозим, ўтган мавсум тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов ниҳоят илк бор терма жамоа йиғинида иштирок этади. Бундан ташқари, "темирйўлчилар" сафига яқинда келиб қўшилган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бош жамоадан таклиф олган.


Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика