RU

Последние новости

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   45 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан"

“Ифтихор” - “Шердор” (1:1) жамоалари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Абдусамад ака! Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...- Бугун қизиқарли ва беллашувларга бой учрашув бўлди. Бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди, афсус фойдалана олмадик. Баъзи вазиятларда тўп дарвоза устуни, тўсинига теккан вазиятлар ҳам бўлди. Футболга омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг жамоамизда менимча аниқлик етишмаяпти. Рақибдан кўпроқ  гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан. Бу футболдаги аниқ ва исбот талаб қилинмайдиган қоида. Футболчиларимиз чин дилдан ҳаракат қилишмоқда, бунинг натижасида вазиятлар яратилмоқда, лекин юқорида айтганимдек якуний паллада хатоликка йўл қўймоқдамиз.                  

- “Ифтихор” жамасини биринчи даврада кўрсатган ўйини ҳақида нималалар дея оласиз? Биламизки, “Ифтихор” жамоаси ПРО-лига дебютанти ҳисобланади...
- Биз янги жамоамиз, ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак, футболда тажриба муҳим саналади. Жамоамиз таркибида кўпчилик фуболчилар ёш, шу боис бир оз жамоавий ўйинни ташкил этишда бизда муаммолар бор. Биз бу борада ишлаяпмиз, изланяпмиз. Ким тезда зўр жамоа тузиш мумкин деса, мураббий сифатида айтаман, у адашади. Яхши жамоа шакллантириш учун бир оз вақт керак албатта.  Биз келажакда ҳар томонлама бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган жамоа тузиш бўйича иш олиб бормоқдамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика