RU

Последние новости

11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  2 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  5 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Ньюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4

Абдураҳмон Фозилов: "БААда мухлислар жамоаси Қатардагидан кам бўлмайди" Новости

Абдураҳмон Фозилов: "БААда мухлислар жамоаси Қатардагидан кам бўлмайди"

Осиё Кубоги-2019га ҳам оз фурсат қолди. Ўзбекистон мухлислари бу мусобақага қандай тайёргарлик кўраяпти? Бу ҳақдаги саволларга Абдураҳмон Фозилов жавоб берди.

- Шу пайтгача учта Осиё Кубогида қатнашиб қайтдингиз. Шубҳасиз, улар орасида Қатар алоҳида аҳамият касб этади. Мухлис сифатида навбатдаги мусобақадан нима кутаяпсиз?
- Аввалги мусобақаларда мураббийларимизнинг барчаси маҳаллий эди. Бунисига эса аргентиналик мутахассис билан борамиз. Ҳақиқатдан ҳам Қатардаги мусобақа зўр ўтган. Ташкилотчиликдан ташқари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатган эди. Умид қиламанки, БААда ҳам шундай бўлади. Энг муҳими, бу сафар ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мухлис билан мусобақага кетаётганимиз.

- Нечта мухлис тўплашга эришилди?
- Ҳозиргача 180 нафардан ошди. Лекин қолган сайёҳлик фирмалари ва ўзи бормоқчи бўлганларни қўшганда менимча, 400 нафардан ошамиз. Қолаверса БААда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ҳам бизга қўшилишлари аниқ. Бу мусобақада Ўзбекистон энг кўп мухлисларига эга терма жамоалардан бири бўлса ажаб эмас.

- Яқинда Австралияда ташкил қилинган иккита ўртоқлик учрашувида бўлиб қайтдингиз. Афсуски, терма жамоамизнинг ўйини кўнгилни хира қилди.
- Ҳа, Австралиядаги юртдошларимиз билан ўйинларни томоша қилдик. Афсуски, иккита ўйин ҳам бизни хурсанд қилмади. Лекин БААда бунинг акси бўлади деб ўйлайман. Яна шуни унутмаслик лозим, булар ўртоқлик учрашуви эди.



- Осиё Кубогига қайси вилоятдан бориш иштиёқи катта бўляпти?
- Андижон! Осиё Кубогида мухлислик қиладиган водийликлар 60 нафардан ошишган. Худо хоҳласа, терма жамоамизнинг ҳар бир ғалабасидан кейин андижонча ош бор (кулади). Қолган шаҳар ва вилоятлардан ҳам мухлислар жуда кўп ва биз у ерда бир жамоа бўламиз. Режага кўра, ҳар бир ўйинда терма жамоани 2000 нафарга яқин мухлис билан қўллаб-қувватлашимиз керак.

- Мухлислар футболдан ташқари вақтни қандай ўтказадилар, уларга яратилган шароитлар бўйича ҳам айтиб ўтсангиз.
- Аввало БААда киши зерикиб қолмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларидан ташқари мухлислар Япония, Жанубий Корея ва Австралия каби терма жамоалар баҳсига ташриф буюриб, кучли бешликда фаолият олиб бораётган футболчиларнинг ўйинларини жонли кўришлари мумкин бўлади. Ундан ташқари, пляж, осмонўпар биноларга сайр. Абу Дабидаги "Феррари" боғи, сафари каби сайёҳлар кўп борадиган жойлар. Пляж футболи бўйича мухлислар иштирокида шоу ташкил қиламиз. Бу борада Осиё Кубогига келган бошқа давлат мухлислари билан баҳслашамиз. Ундан ташқари биз билан сафар қиладиган мухлислар учун Ўзбекистон рамзлари туширилган кўплаб совғаларимиз бор.


- Энг кўп мухлис айнан сиз томонингиздан ташкил қилинаётган гуруҳда йиғилди...
- Сабаби оддий, ҳамкорларимиз билан 2007 йилдан бери фаолият олиб бораётган бўлсак, 11 йил ичида бу йўналишда катта тажриба тўпладик. Натижада одамларда ишонч пайдо бўлди ва энг муҳими маблағга эмас, терма жамоамизни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратганимиз. Биз билан сафарга чиққан мухлис албатта кейингисига ҳам келяпти.

- Шу кунгача ЎФФ вакили сифатида мухлислар билан сафар қилаётган эдингиз, бир йил бўлди, ташкилотда ишламаяпсиз...
- ЎФФда ишлаган пайтимда ҳам, ундан кейин ҳам ўзим йўлга қўйган тадбиркорлик ишларим бор. Сир сақламайман, Сурхондарёда фермер хўжалигим мавжуд. Шу билан бирга сайёҳлик фирмам ҳам бор. Ундан ташқари зангламас темир маҳсулотлари билан улгуржи савдо ва ишлаб чиқариш билан шуғулланяпман. Мухлислар клуби раҳбарлиги мен учун лавозим эмасди. Бу ишни яхши кўраман ва мухлис сифатида фаолият олиб боришим учун аниқ бир жой керак эмас деб ўйлайман. "Фанатлик" бу касб эмас - касаллик. Шунга бизни даволаб бўлмайди (кулади). Шунинг учун томирларимда қон оқар экан, Ватанимиз байроғини жаҳон спорт ареналарида ҳилпиратишда давом этаман. Ягона айтадиган гапим: Олға, Ўзбекистон!

Хайрулла Холиқов ёзиб олди.


Батафсил: https://t.me/AsianCup2019Fans

Мурожаат учун: +998901759001

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика