RU

Последние новости

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  4 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Навоий сафарига Одилов ва Абдужабборов бора олишмайди" Новости

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Навоий сафарига Одилов ва Абдужабборов бора олишмайди"

Мамлакат миллий чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади.
Жамоа мураббийларидан бири Абдуқаҳҳор Маъруфалиев билан суҳбатимиз мазкур учрашувга тайергарлик ҳақида бўлди.

- Чемпионатда енгил учрашувнинг ўзи йўқ, барча жамоалар майдонга фақатгина ғалаба иштиёқида тушишяпти. Шу маънода Навоийда кечадиган ўйин ҳам биз учун қийин бўлади. Ўтган мавсум "Қизилқум" билан сафарда дуранг қайд этгандик. Бу мавсумни навоийликлар жуда яхши бошлашди. Айни пайтда пешқадамлар сафида бораяпти. Албатта, бу нарса бизни чўчитмаслиги керак. Футболчиларимиз руҳиятини ўйинга мослай олсак, ижобий натижага эришишимиз мумкин. Жамоамизда афсуски йўқотишлар бор. Навоий сафарига "Насаф"га қарши ўйинда жароҳат олган марказий ҳимоячимиз Дониёр Одилов, қанот ярим ҳимоячимиз Саиджон Абдужабборов бора олишмайди.

Саид "Олмалиқ" билан кубок ўйинида жароҳатланди. Дониёр алоҳида шуғулланишни бошлади. Абдужабборов ҳам, Одилов ҳам кейинги тургача сафга қайтишига умид боғлаб турибмиз.

Ўтган куни ҳужумчимиз Жасур Ҳакимовнинг, кеча эса тўпураримиз Зохид Абдуллаевнинг туғилган куни бўлди. Йигитларнинг ҳар иккаласини жамоадошлар таваллуд айеми билан табриклашди. Кўз тегмасин, ҳужум чизиғимиз вакиллари бу йил ўзларига билдирилган ишончни оқлаяпти. Уларга мустаҳкам соғлик тилаш баробарида янада сермахсул, ҳужумкор ўйинларини кутиб коламиз.

Навоий сафарига ёшлар таркибимиз ҳам, асосий таркибимиз ҳам бугун жўнаб кетади, - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика