RU

Последние новости

11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   0 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  1 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  4 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  7 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  3 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  17

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак” Новости

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак”

Футболчилик фаолиятида қайси жамоада ўйнамасин доимо етакчиликни ўз қўлига олишга уринган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бутсаларини михга илганидан кейин, “Металлург”да устози Рустам Мирсодиқовга яқин ёрдам бериб келмоқда.
Айтиш керакки, Маъруфалиевга ҳам футболчиларнинг орзуси бўлмиш, миллий терма жамоа либосини кийиш насиб қилган. 1992 йилдан 2001 йилга қадар миллий терма жамоа мураббийлари эътиборида турган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бош жамоамиз сафида 32та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 5 бор йўл топа олгани билан тарих зарварақларидан жой эгаллади. Шу боис Иордания билан ўйин олди навбатдаги суҳбатдошимиз, Маъруфалиев бўлди.

“Аввало миллий терма жамоамизга сафардаги ўйинда омад тилайман. Табиийки мен ҳам халқимиз орзиқиб кутаётган ғалабани кутяпман. Ўйлайманки йигитларимиз бунга қодир. Бугун Спорт ТВда ўйинни 21:00да олиб кўрсатилиши тўғрисида реклама қилиняпти. Шу боис учрашувни ойнаи жаҳон орқали кўриб бўлсада, футболчиларимизни қўллаб қувватлаймиз”.

“Фикримча Амманда кечадиган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилса керак. Сафарда гол уришимиз жуда аҳамиятли. Ғалабами ёки дуранг натижами, муҳими сафардан қониқарли натижа билан қайтишдир”.

“Бугунги ўйинда мураббийлар штаби ҳужум чизиғига бошланғич таркибда Баҳодир Насимовни қўйса керак. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Насимов охирги марта Тошкентда ўтган ўйинда захирадан тушган бўлишига қарамай, гол уришни уддалаганди. Бақоев ҳам чакки эмас. Унда ҳам имконият яхши. Менимча Улуғбекни иккинчи таймда ўйинни янада кучайтириш учун туширса керак. Бунга ўйин давомида гувоҳ бўламиз”.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика