RU

Последние новости

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  5 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  123 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади" Новости

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлишини билгандик. Қолаверса, ўз майдонимизда тўп тепаётганимиз учун қимматли очколарни қўлга киритишимиз муҳим эди. "Сурхон"нинг ҳозирги ишлари яхши бўлмаса-да, бошқа жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам ўз мақсадлари бўлиши табиий ҳол эди. Бугунги ғалабани мавсум аввалидаги йиғинларимиз меваси деб айтишимиз мумкин. Энг муҳими, чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозондик. 

Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатлидир. Муваффақият бир ёки икки одамнинг иши эмас, балки жамоавий пухта тайёргарлик маҳсулидир.

Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони 11 нафардан кўп. Ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам буни бот-бот таъкидлайди. Футболчилар кўп бўлгани учун барчага имконият бериляпти. Дарвоза ёки бошқа чизиқда кимни майдонга тушириш-туширмаслик мураббийнинг танловидир. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтирмоқда. 

Бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишган, бирга бўлишсин. Биз ҳам ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Абдужалилов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика