RU

Последние новости

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  8 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  15 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри" Новости

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри"

Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғида тажрибали ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев "Ғиждувон" клуби сафига қўшилди.

Футболчи айни кунларда жамоа билан Биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда.

Сайтимиз мухбири Абдумалик Абдуллаев билан интервью ташкил этди.

- Абдумалик, сиз аслида қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?


- Мен ўзи асли Наманган шаҳрида туғилганман ва "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисиман. Фаолиятимни айнан "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида бошлаганман. Биринчи мураббийим Лянь Александр Николаевич ҳисобланади.

- Ҳозирда Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" клуби сафига қўшилдингиз. Жамоа олдидаги режалар қандай?

- Давралар оралиғида "Ғиждувон" клубидан чорлов бўлди ва жамоа таркибига қўшилдим. Клуб раҳбарияти футбол ўйнаш учун бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бугунга қадар 4 та ўртоқлик ўйини ўтказдик, 3 та ғалаба ва 1 мағлубият. Мавсумнинг қолган қисмига жиддий тайёрланаяпмиз, жамоа олдига Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сиз ҳужумчи ампуласида ўйнайсиз, миллий чемпионатларимизда илк урган голингизни хотирлайсизми?

- "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида ўйнаб кейинчалик Олий лигада дебют қилгандим. Биринчи голим айнан дебют ўйинимда бўлган, ўшанда "Навбаҳор" сафида "Локомотив" дарвозасига тўп киритгандим.

- Бугунга қадар кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улар орасида қайси мураббий сизда энг яхши таассурот қолдирган?


- Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида ҳозирги кунда "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов менда илиқ таасурот қолдирган. Бахтиёр ака мен учун энг зўр мураббий ҳисобланади. У киши билан "Навбаҳор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Шунингдек АГМК жамоаси сафида, айнан Ашурматов қўл остида Ўзбекистон кубогини ютганмиз.

- Ҳозирга қадар миллий чемпионатларимизда урган голларингиз сони нечта?


- Қуйи лигаларда кўплаб голлар уриб келмоқдаман. Олий лигада урган голларим сони унчалик кўп бўлмаган, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганман.

- АГМК сафида тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов билан ўйнагансиз. Сиз ҳам Ҳасанов каби тезкор футболчи ҳисобланасиз. Айтингчи, бу жамоа учун қанчалик наф келтирган?


- Жасур ака жуда кучли ва тезкор футболчи ҳисобланади. У киши билан бирга ўтказган ўйинларимиз жамоамиз учун фойдали чиққан деб айта оламан. Ҳозирда "Ғиждувон" сафида айнан Жасур Ҳасанов ўйнайдиган нуқтада ўзимни синаб кўраяпман.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Албатта "Навбаҳор", биринчи ўйнаган клубим ва ўзим туғилган вилоят бош жамоаси ҳисобланади.

- Хориж чемпионатларидачи?


- Хорижда "Реал Мадрид" клубининг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа иштирокидаги ўйинларни қолдирмай кузатиб бораман.

- Ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси ким деб ҳисоблайсиз?


- Элдор Шомуродов.

- Дунё бўйичачи?


- Криштиану Роналду.

- Мухлисларга тилакларингиз қандай? Фурсатдан фойдаланиб уларга дил изҳорларингизни йўллашингиз мумкин...

- Менда мухлислари илиқ таасурот клублар сони 3 та. "Навбаҳор", "Андижон" ва "Динамо" жамоаларида ўйнаганимда стадионда ҳамиша мухлислар билан тўла атмосфера бўларди. Барча ўзбек футбол мухлисларини яхши кўраман ва уларга энг эзгу тилакларни йўллаган бўлардим, ҳамиша соғ-саломат бўлишсин.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика