RU

Последние новости

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  3 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Абдуллоҳ Олимов: "Хитой йиғини кўнгилдагидек кечди" Новости

Абдуллоҳ Олимов: "Хитой йиғини кўнгилдагидек кечди"

"Нефтчи" футболчиси Абдуллоҳ Олимов яқинда U-22 ёшлар терма жамоамизнинг Хитойда ташкил этган хориж йиғинида иштирок этиб қайтди.
Сафардан келгач, Олимов "ФЭ" газетасига интервью берди.

- Хитойдаги йиғин кўнгилдагидек ўтди. Биз у ерга Хитой ёшлар терма жамоаси билан икки ўртоқлик учрашувида майдонга чиқиш учун сафарга чиққандик - дея гап бошлади Абдуллоҳ Олимов.

-  Айтиш керакки, уларга қарши ўтказилган ўйинлар яхши кечди. Биринчи ўйинда ғалаба қозонган бўлсак, кейингисида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этдик. Шу тариқа бир ҳафта давом этган йиғинимизни тугатдик. Режаллаштирилган ишларимни мазкур йиғинлар мобайнида амалга оширишга муваффақ бўлдик деб ўйлайман.

- Хитой билан биринчи ўйинда нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар? Умуман рақиб ҳақида нима дейсиз?
- Бу терма жамоа ҳам Осиёда ўз ўрнига эга ҳисобланади. Албатта, уларга қарши ўйинларлар биз учун осон кечгани йўқ. Хитойликлар ҳам яхши шаклланган жамоа ва ўз ўйин услубига эга эканлигини кўзга ташланди. Биринчи учрашувдаги ғалабамизни эса йигитларнинг иштиёқи юқори бўлгани учун қўлга киритдик деб ўйлайман. Бундан ташқари, йиғинга келган ўйинчилар билан аввалдан таниш эканлигимиз, бир-биримиз билан илгари ҳам битта терма жамоада ўйнаганимиз боис, жамоавий ўйинни йўлга қўйишда муаммо бўлгани йўқ. Айнан келишган ҳолда тўп сурганлигимиз ҳам ғалабамизга замин яратди. Иккинчи учрашувда эса яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Омад бироз етишмади. Лекин, иккала ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдик.Бу каби синов-назорат баҳсларида натижа асосий ўринга чиқмайди. Муҳими номзодлар текшириб олинди.

- Мазкур учрашувларда Мақсудов сизга ҳам имконият бердими?

- Албатта, Шуҳрат ака нафақат мени балки бошқа ўйинчиларни ҳам майдонга тушириб синовдан ўтказди. Дастлабки учрашувда заҳирадан майдонга тушдим. Адашмасам, ўйин тугашига 20 дақиқадан кўп вақт қолганди. Иккинчи ўйинда эса Мақсудов мени жамоа сардори сифатида дастлабки дақиқалардан таркибга киритди. Айнан сардорлик боғичини менга берганлигидан кўнглим кўтарилиб кетди. Бунинг учун Шуҳрат ака Мақсудов ва терма жамоа мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман.

- Навбатдаги олимпия терма жамоасини айнан ушбу U-22 терма жамоаси ташкил этади. Ҳозирги йиғинларга чақирилаётган футболчилар билан аввалдан бирга ўйнаб келганликларинг туфайли, бир-бирларингни тушунишда қийинчиликлар юзага келмаётган бўлса керак?
- Ҳа, олдиндан бирга ўйнаётганимиз боис, майдонда тушуниш борасида қийинчиликлар бўлгани йўқ. Худо хоҳласа, мазкур терма жамоа билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритамиз. Хорижда шундай йиғинлар тез-тез ташкил этилса ва синов-назорат ўйинларида иштирок этсак, албатта кўзланган мақсадга эриша олишимиз мумкин. Асосийси, ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаслигимиз лозим деб ўйлайман.

- Шуҳрат Мақсудовни талабчан ва ишига профессионал даражада ёндошади дейишади. Шу ростми?
- Ҳар қандай мураббий ҳам ўзидан яхши таассурот қолдириш учун ишига профессионал даражада ёндошади. Албатта Шуҳратни ака ҳам яхши мураббий деб ҳисоблайман. Футболчиларга турли тактикаларни тўғри тушунтиради. Ўтказадиган машғулотларига гап йўқ. Умуман олганда Алексей Естафеев ва Шуҳрат ака Мақсудовларни иш услубларига тан бераман.

- Жамоангиз «Нефтчи» жамоаси биринчи даврани сўнгги турида водий дербисида «Андижон»ни сафарда доғда қолдирди. Мазкур ўйинда ёрдам бера олмаган бўлсангизда, ғалабадан хурсанд бўлгандирсиз?
- Албатта, натижадан кўнглим тўлди. Хитойда эканлигим боис, «Нефтчи»га оид барча маълумотларни интернет орқали билиб бордим. «Андижон» билан учрашувни эса онлайн тарзда кузатиб турдим. Ғалаба қозонганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Водий дербисида кўрсатган ўйинни биринчи давранинг айрим баҳсларида намойиш қилганимизда, очколаримиз сони янада кўп бўларди.

- «Нефтчи» биринчи даврани 10-ўринда тугатди. Ушбу натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Тўғриси, биринчи даврадаги натижаларимизни яхши деб бўлмайди. Негадир мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Бунга таркибдаги футболчиларнинг мавсум арафасида келиб қўшилганлиги, футболчиларнинг бир-бирлари билан ўзаро тил топишларида муаммо юзага келганлиги билан изоҳлаш мумкин. Қолаверса, баъзи ўйинларда жамоамизга омад ҳам етишди. Насиб қилса, иккинчи даврада янада яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз.

- Иккинчи даврада ҳам «Нефтчи»да қоласизми ёки «Пахтакор»га қайтасизми?
- Менимча, Фарғонада қолсам керак... Буни раҳбарият ҳал қилади. Ўзимга қолса, «Нефтчи»да қолиб жамоанинг янада яхшироқ натижалар кўрсатишига ёрдам берсам ёмон бўлмасди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика