RU

Последние новости

14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  0 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  1 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  5 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан" Новости

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан"

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи Абдужамол Исроилов фарғоналик мухлислар билан онлайн мулоқот ташкил этди.

Мазкур мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Абдужамол, сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам бир қатор мусобақаларда иштирок этгансиз. Сизда бу борада қандай таасуротлар бўлган?


- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб қилган. Биз Япония, Корея каби кучли терма жамоаларни мағлубиятга учратгандик. Таасуротларим албатта жуда юқори бўлган, ўшандаги эмоцияларни таърифлаш ҳам қийин.

- Сиз жорий мавсум аввалида ҳозирги "Нурафшон" ("Бухоро") клуби сафида кўриниш бергандингиз. Лекин бу клубдаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...


- Тўғри, менга бу клубдан таклиф бўлганди. Бориб қўшилдим ва шартнома имзоладим. Лекин ҳали жароҳатдан сўнг тўлиқ формада эмасман. Уларга жисмоний тайёргарлигимни тиклашимга вақт кераклигини айтгандим, кутишни исташмади. Шу сабаб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва дўстона хайрлашдик.

- Айни дамда олдингизда қайси клублардан таклифлар бор? Жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш учун қаерда ва қандай машғулотлар билан машғулсиз?


- Ҳозир олдимда бирон клубдан аниқ таклиф йўқ. Оғзаки гап-сўзлар бор, лекин ҳеч бир клубдан ҳозирча расмий таклиф олмадим. Жисмоний тайёргаликни ушлаб туриш мақсадида бир оз муддат "Ёзёвон-Лочинлари" клубида ўйнадим. Шунингдек Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик фаолиятини олиб бораяпман. Ҳозир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қилаяпман.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан муносабатингиз қандай? Айтайлик сизни яна Нефтчида кўришимиз мумкинми?


- Илҳом ака билан аввал бирга ишлаганмиз, муносабатимиз яхши албатта. Балки яна "Нефтчи"да ўйнашим мумкиндир, буни билмадим.

- Фарғона вилоятининг бошқа клублари, масалан "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан таклиф бўлса қабул қилармидингиз?


- Албатта, бу жамоалар ҳам Фарғона футболи шарафини ҳимоя қилишади. Таклиф бўлса қабул қилган бўлардим. Лекин бу амалга ошиши қийин бўлган жараён, чунки ҳозирда менда ўйин амалиёти етарли эмас.

- Фаолиятингиз давомида ўйинларини кўрган футболчилардан энг яхшилари кимлар? Чизиқлар бўйича?


- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Элдор Шомуродов.

- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?


- Англиянинг "Манчестр Юнайтед" клубига.

- Футболдаги кумирингиз ким бўлган?


- Бразилик Роналдонинг ҳаракатларини завқ билан кузатардим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?


- Режаларим биринчи навбатдаги жисмоний тайёргарлигимни тиклаб яна катта футболга қайтиш. Шунингдек келажакда мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш мақсадларим бор.

Суҳбат сўнгида футболчи мухлисларга ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика