RU

Последние новости

18:35Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  1 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  0 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  7 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6

Абдужалилов ва Абдуллаевни ўз сафига қўшиб олган "Навбаҳор" иккинчи лига клубини мағлуб этди Новости

Абдужалилов ва Абдуллаевни ўз сафига қўшиб олган "Навбаҳор" иккинчи лига клубини мағлуб этди

Бугун "Оқ-тепа" стадионида "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди.

Учрашувда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим бошларида Дилшод Шарофетдинов Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин бир ҳимоячини алдаб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса "Оқ-тепа" футболчилари ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. 

Иккинчи бўлим бошларида Азамат Алланиёзов "лочинлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейинчалик Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Айнан шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.

Мазкур учрашувда мураббийларимиз икки нафар янги футболчини кўрикдан ўтказганликларини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган мавсумда “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ва мавсум иккинчи ярмида “Обод” сафига қўшилган Иброҳим Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” жамоасига ўтишлари мумкин бўлади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Иброҳим Абдуллаев, Авазбек Маматхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Равшан Дўстматов.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика