Абдуҳолиқов: "Хорватиялик мухлисларнинг ўзини тутиши мен учун янгилик эмас"
18 июн 2016 12:55
Новости
Абдуҳолиқов: "Хорватиялик мухлисларнинг ўзини тутиши мен учун янгилик эмас"
2013-2015 йилларда Хорватиянинг "Хайдук" сафида тўп тепган, ҳозирда Тошкентнинг "Локомотив" шарафини ҳимоя қилаётган Темурхўжа Абдуҳолиқов Хорватия - Чехия учрашувидаги хорватиялик ишқибозларнинг ўзини тутиши ҳақида фикр билдирди.
"Хорватия чемпионатида ўтказган 2 йилим давомида бундай воқеалар содир бўлиб турган. "Динамо"га қарши биринчи ўйинимда ишқибозлар жуда кўп петардалар ёқишган. Натижада майдонни кўриб бўлмай қолган, худди қуюқ туманга ўхшарди. Ўша пайтда ҳакам баҳсни тўхтатган ва тутун тарқалгандан сўнг ўйин давом этган.
"Хайдук"да фан-клубида футболнинг ашаддий мухлислари йиғилган. Кечаги тартибсизликларда улар иштирок этган бўлиши мумкин. Хорватиялик ишқибозларнинг кечаги тартибсизлиги мен учун янгилик бўлмади" - дейди Абдуҳолиқов.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Комментарии