Аббосжон Отахонов: "Яна чемпион бўлиш қўлимиздан келади"
08 янв 2020 22:04
Новости
Аббосжон Отахонов: "Яна чемпион бўлиш қўлимиздан келади"
"Аввало барчангизни Осиё чемпионатининг финал босқичи старт олганлиги билан табриклайман. Бу қитъа чемпионати Токио олимпиадасига йўлланма бериши билан ҳам икки ҳисса масъулиятли ва муҳимдир.
Таиланд майдонларида ўтаётган биринчиликда ҳам рақиблар деярли ўзгармаган. Ҳамиша ва ҳар доим финал босқичига чиқиб юрган таниш термалар. Барчада имконият бир хил: тўп юмалоқ, майдон текис. Биз қитъанинг сўнгги чемпионатида кучли эканлигимизни исботлаганмиз. Шундай экан, Осиё чемпионатини яна бир бор ютиш, чемпионлигимизни муносиб ҳимоя этиш қўлимиздан келади. Фақатгина ҳар битта ўйинга катта иштиёқ билан тушинг. Ортингизда Она Ватан – серқуёш Ўзбекистон турганлигини унутманг! Бошни тик тутиб, ҳар қандай рақибдан чўчимасдан тўп суринг. Йиғинлар давомида, саралаш гуруҳи баҳсларида, назорат учрашувларида Сиз нималарга қодир эканлигингизни кўрсатдингиз. Сиз бундан-да юксак марраларга лойиқсиз. Сизга чемпионлик тахти, бошингиз узра Кубокни баланд кўтариш ярашади.
Қадрли укаларим, азиз устозлар! Биз сизларга ишонамиз! Осиёда яна чемпион бўлиш қўлимиздан келади. Сизларга омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилайман!", - дейди 2018 йилги U-23 Осиё чемпионати олтин медали соҳиби Аббосжон Отахонов.
Комментарии