RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Аббос Ғуломов: “Бунга кўникиш осон бўлмади” Новости

Аббос Ғуломов: “Бунга кўникиш осон бўлмади”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳам бугунги кунда барча қатори карантин шароитида якка тартибда машғулотларни давом эттиришмоқда.

Албатта, бундай шароитда спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Бу ҳақда жамоанинг ёш ва иқтидорли футболчиси Аббос Ғуломов ҳам фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор барча юртдошларимизни яқинлашаётган ҳайит байрами билан табриклайман. Карантинда ҳамма турлича машғулотлар ва ишлар билан банд бўлмоқда. Кимдир китоб ўқимоқда, яна кимдир қизиқарли филмлар томоша қилмоқда. Мени куним эса асосан уй юмушлари билан ўтмоқда. Орада юзага келган танаффус сабаб оила аъзоларимга кўмаклашмоқдаман. Барча қатори биз ҳам катта футболга ва яшил майдонга қайтишни соғиндик. Бунга кўникиш осон бўлмади.

Ўтган йилгига қараганда анча ўсишга эришдим деб ўйлайман. Лекин, бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, ўз устимда кўпроқ шуғулланмоқчиман. Шу пайтгача маълум бир даражада тажриба тўпладим, жамоадаги ёши катта футболчилар ўз маслаҳатларини аямайди.

Мураббийларимиз карантинда спорт формамизни йўқотиб қўймаслигимиз учун турли қизиқарли машғулотлар дастурини юбориб туришади. Бу аввало ўзимиз учун керак деб биламан.

Футболчи учун тўғри овқатланиш ҳам муҳим саналади. Мен ҳам уйда қатъий тартиб асосида бунга риоя қилмоқдаман. Кўпи кетиб ози қолди. Тез орада ҳаммаси ўз ҳолига қайтишига умид қиламан”,- дейди Ғуломов.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Аббос Ғуломов Суперлига-2019 мавсумида жами 21та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини эса бир бор ишғол қилиб, жамоадошларининг икки голига ассистентлик қилди. Жорий мавсумда эса у барча учта турда ҳам асосий таркибда дастлабки дақиқалардан бошлаб фаол ҳаракат қилди.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика