RU

Последние новости

07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  2 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  54 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   33 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  377 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси" Новости

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси"

Теги :  Аарон Рэмзи
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Чемпионлар лигасининг “Facebook”даги саҳифасида мухлислар тарафидан ўзига берилган саволларга жавоб қайтарди.


Ёқтирган голи, болаликдаги кумири, ноқулай рақиби ва бошқа турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу лойиҳа УЕФА томонидан юлдузларни ишқибозларга яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.


- Чемпионлар лигаси тарихида энг ёқтирган голингиз қайси?

-Зайниддин Зиданнинг финалдаги голи – энг ёқтирганим.

- “Арсенал”да сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

-Сеск Фабрегас – у менинг позициямда ўйнайди. “Арсенал”да ўйнашни бошлаганимда у билан солиштиришарди. У ҳар турда ўйнаб, голлар урар ва паслар берарди. У турлича ўйинга мослашган ярим ҳимоячи. Шу сабабли айнан уни танлайман.

- Чемпионлар лигасидаги ғалабани қандай нишонлардингиз?

-Ўйлашимча, бу бир неча кунга чўзиларди! Бу орзунинг ҳақиқатга айланиши бўарди. Ҳеч қачон бирор нарсани ютмагунча уни қандай нишонлашни билмайсан. Шунинг учун аввал унга эришсак, кейин айтаман.

- “Арсенал”даги фаолиятингиз давомида энг яхши лаҳза қайси?

-Англия Кубогидаги ғалаба ва унда ҳал қилувчи голни урганим. Бу ажойиб бўлганди. Узоқ йиллар давомида биринчи совринимизни ютгандик. Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардир.

- “Арсенал”нинг қайси ёш ўйинчисини кузатиб бориш керак?

- Алекс Ивоби. У жуда маҳоратли, техникаси ҳам жуда юқори. Келажакда машҳур футболчига айланиш учун катта имкониятга эга.

-Болаликда ким кумирингиз бўлган?

-“Кардифф Сити”нинг ўша пайтдаги сардори Грэм Кэванах. “Кардифф”нинг ўйинларига тез-тез кирардим, у эса менинг позицияда ўйнар ва сардорлик қиларди. Ўзимни ҳар тарафдан унга солиштирардим ва у каби муваффақиятларга эришишни хоҳлардим.

-Бир жамоада Месут Озил билан ўйнаш қандай?

-У майдонни ажойиб кўради ва шу сабабли голли паслар беради. Унинг тўп оширишлари мукаммал деб айтиш мумкин. Шунингдек, у жуда яхши очилади ва жамоа ўйинини ташкил қила олади.

- Қайси позицида ўйнашни маъқул кўрасиз?

-Марказий ярим ҳимояда. Ўйлашимча, бу амплуада яхши футбол кўрсатишга қодираман. Яна майдон марказида ўйнаш ҳаммасидан кўра ёқади.

-Қайси футболчи “Арсенал” ўйинини кучайтирган бўларди?

- Тьерри Анри. У клубда ишониш қийин бўлган муваффақиятларга эришган. Шубҳасиз, у афсонавий ўйинчи. Уни шундай атаган бўлардим.

- Кимга қарши ўйнаш энг қийин?

- Скотт Паркерга. У сизни бир сония ҳам тинч қўймайди, доимо оёққа тепади ва тўпни олиб қўйишга интилади. Ундан қийинроқ рақибни ҳали учратмадим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика