А Серия нарх-навосида қандай ўзгаришлар юз берди?
11 янв 2023 16:30
Новости
А Серия нарх-навосида қандай ўзгаришлар юз берди?
Одатда хабар ва материалларда у ёки бу футболчининг омадсиз мавсум туфайли нархи қанчага тушиб кетганига урғу берилади.
Бироқ баъзи ўйинчиларда аксинча, омадли мавсум туфайли трансфер нархидаги рақамлар ижобий томонга ҳам ўзгариб туради. Бугун А Сериянинг нархи кескин ўзгарган футболчилари ҳақида гаплашамиз.
Рафаэл Леау – 85 миллион евро (+ 50 млн)
Ёш португалиялик футболчининг "Милан"да ажойиб акалари бор – Златан Ибрагимович ва Оливье Жиру. Бундай ўйинчилар билан "россонери" узоқ давом этган инқироздан ниҳоят чиқиб кета олишди ва 11 йил ўтиб, чемпионликни ўзларига қайтаришди.
"Олтин мавсум" Рафаэл учун самарадорлик бўйича энг яхшиси бўлди – А Сериянинг 34 учрашувида 11 гол ва 8 та ассист. Ушбу мавсум кўрсаткичлар унданда яхши – чемпионатнинг 14 ўйинида 6 гол ва 4 та голли узатма.
Бундай кўрсаткичлар ва Италия чемпионати етакчиларидан бири таркибидаги роли орқали Леаунинг нархи шу йил ёздаёқ 100 миллион евродан ошиши ҳеч гап эмас.
Хвича Кварацхелия – 60 миллион (+ 44 млн)
Италияга кўчиб ўтишнинг "оқибати" шунақа бўлади! Ёш грузинга "Рубин"да тўп тепиб юрган даврларидаёқ катта баҳо беришар ва уни ёрқин келажак кутаётгани тахмин қилинарди. Ёзда эса баъзилар Хвича "Наполи" даражасига тортмайди деб иккиланди ва бошланишига бироз кучсизроқ клубга ўтгани яхшимиди деб ўйлайшди. Бироқ улар адашган бўлиб чиқди – Кварацхелия ҳужумнинг чап қанотига жуда мос тушди.
Илк ўйинларданоқ вингер ишончли ҳаракат қилмоқда ва шерикларини яхши ҳис қилиб, алдамчи ҳаракатларда ҳам фаол. Ҳозирнинг ўзида у неаполликларнинг иккинчи бомбардири ва гол+пас тизимида энг яхшиси бўлиб турибди. 21 ёшли грузияликнинг "юлдузи" кутилмаганда порлади, аммо бунинг учун Хвича астойдил меҳнат қилганини ҳам таъкидлаш зарур – "Наполи" эса яқин орада уни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Ким Мин Жэ – 35 миллион (+ 28,5 млн)
Марказий ҳимоячининг прогресси Хвичанинг тақдирига ўхшаш. Фақатгина трансфер нархидаги рақамлар бироз камтарроқ. Хитой чемпионатидаги икки мавсумдан кейин кореялик спортчи Европа майдонига йўл олиш вақти келди деб ҳисоблайди ва "Фенербахче" билан шартнома имзолайди. "Наполи" Кимни ўтган ёзда ўз сафига қўшиб олди.
Кўпчилик учун кутилмаганда Мин Жэ Амир Ррахмани билан ҳимоя марказидан мустаҳкам жой эгаллашди. Футболчи жамоа тўпга эгалик қилганида анча юқори ҳаракат қилиши билан бирга, босимда ўзини йўқотиб қўймайди. Тўпни илиб кетиш бўйича иккинчи (1.1) ва уни олиб қўйиш бўйича тўртинчи (1.6) кўрсаткичга эга.
Пьер Калюлю – 35 миллион (+ 25 млн)
"Милан" ёш французни "Лион"нинг ўринбосарлар жамоасидан 2020 йил сентябрь ойида Италияга олиб келган ва аста-секинлик билан асосий таркибга тайёрлаб келди. "Россонери" сафида Пьер анча универсал ҳимоячига айланди – жамоа кўп бор иккита марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилади, лекин қанотда ҳам аслида марказий ҳимоячи бўлган яна бир футболчи туширилади ва бу одатда Калюлю.
21 ёшли француз стабил ўйин амалиётига эга бўляпти ва жиддий хатоларга йўл қўймаяпти. "Милан" эса А Серияда икккинчи поғонани банд қилгани ҳолда "Наполи"ни қувишда давом этяпти.
Ромелу Лукаку – 55 миллион (- 45 млн)
Бельгиялик учун 2022 йил жуда оғир ўтди. "Интер"да ўзини топган Ромелу негадир яна "Челси"га қайтиб, омадини иккинчи марта синаб кўргиси келиб қолди. Лондонда кетмон бу сафар ҳам учмади, икки орада уни қутқарган Италия клуби мухлислари билан муносабатларга совуқлик тушди.
Ёзда Ромелу яна "Интер"га қайтди — яна нархи тушган, жароҳатлар сабаб узоқ вақтни лазаретда ўтказадиган бўлиб. Биринчи турларда бельгиялик гол сезиш қобилиятини йўқотмагандек кўринганди, аммо "Лацио"га қарши ўйиндан кейин форвард яна лазаретга "йўл олди". Кейинги баҳсни Лукаку октябрь охирида ўтказди, кейин яна чемпионатнинг 3 та ўйинини ўтказиб юбориб, ЖЧ-2022га бориб Бельгия билан гуруҳ босқичидаёқ курашдан чиқиб кетди.
Ҳозир Лукаку яна курашиши, яхши ҳужумчилигини исботлаши зарур — ва агар омади келиб, аввалги даражасига қайта олса, АПЛга шошмасликни маслаҳат берамиз.
Стефан де Врей – 15 миллионов (- 30 млн)
Нархи тушганларнинг ТОП-5лигида "Интер"нинг бир йўла 3 нафар аъзосини учратиш мумкин. Бу ерда гап "нерадзурри" охирги мавсумлардагидан ёмонроқ ўйин кўрсатаётганида ҳам десак, муболаға бўлмайди. Ҳимоя мустаҳкамлиги қаергадир "йўқолиб" қолгандек, шундай бўлсада, жамоа ЕЧЛда плей-оффга чиқа олди.
30 ёшли нидерландияликнинг ўзи эса терма жамоа даражасида таркиб учун курашда имкониятни бой бераётганига қарамай, Симоне Индзаги учун асосий таркиб аъзоси бўлиб қолмоқда. Марказий ҳимоячининг трансфер нархи секин, лекин стабил равишда тушиб бормоқда – 2021 йил декабрь ойида у 45 миллион еврога баҳоланган бўлса, мартда бу кўрсаткич 35 млн эди. Сентябрьда — 20, энди эса 15 миллион.
Поль Погба – 35 миллион (- 20 млн)
Француз ёзда жамоага янги мураббий Эрик тен Хаг келиб, "Манчестер Юнайтед"да янги жамоа шакллантирмоқчилигига қарамай, АПЛни тарк этишни маъқул деб билди. Хавбек жонажон "Ювентус"ига, энг яхши даврларини ўтказган мураббийнинг олдига қайтди.
Шундан сўнг ҳамма креатив ва кескинлик юзага келтирадиган Полнинг қайтишини кутганди, аммо амалда ярим ҳимоячини яна жароҳатланганлар рўйхатидагина кўряпмиз. Машғулотдаги жароҳат туфайли Погба яна узоқ вақтни майдон ташқарисида ўтказиб юборади ва бу мавсум ҳали тушиб улгурмаганди. Бугун Поль умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани ҳақида хабарлар чиқди. Демак, яқинда Погбани яна майдонда кўрамиз.
Францияликнинг нархидаги ўзгаришлар МЮда бошланганди – Поль шартномасини узайтириш ёки кетиш борасида иккиланиб, жамоанинг ички муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатарди. Кейин эса Ральф Рангник бошчилигида умумий пасайиш кузатилди. Энди Погба ўртамиёна ярим ҳимоячилар қаторида тилга олина бошланди.
Пауло Дибала – 30 миллион (- 20 млн)
Бу вазиятда аргентиналик кўчиб ўтган жамоа статуси ва "Ювентус"даги ўртамиёна мавсум ҳам роль ўйнади. Паулога дастлаб фақатгина алоҳида эътибор ва маълум позициядагина порлай оладиган форвард сифатида қаралди. "Палермо"дан кейинги дастлабки мавсумларда у "Юве"ни олға бошлар ва яқин келажакда катта юлдузга айланиши тахмин қилинганди. Бироқ кейин Роналдунинг соясида қолиб кетган Дибаланинг ўйинида ёрқинлик йўқолди, жамоани унинг атрофида қуришни эса ҳеч ким истамади.
Ўтган ёзда эса "кекса синьора" аргентиналик билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди ва у "Рома"га Жозе Моуриньонинг олдига йўл олди. Ҳа, ҳозир Пауло 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ Римда у катта ишонч ва португалиялик менежернинг қўллаб-қувватлаши натижасида жамоа тўпурари ҳисобланади.
Soccer.ru сайтидан Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Комментарии