RU

Последние новости

12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  1 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  1 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  22 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0

А Серия. Икки киши кам бўлиб қолган "Рома" "Милан"га ютқазди Новости

А Серия. Икки киши кам бўлиб қолган "Рома" "Милан"га ютқазди

Теги :  МиланРома
Италия чемпионати 20-тури доирасидаги "Милан" – "Рома" учрашуви якунланди.

Милан – Рома 3:1

22.30, «Сан-Сиро»

Гол: 1:0 – 8, пенальти Жиру, 2:0 – 17 Жуниор Мессиас, 2:1 – 40 Абрахам, 3:1 – 82 Рафаэл Леау.

Милан – Меньян, Флоренци (Конти, 78), Габбия, Калулу, Эрнандес, Крунич (Бакайоко, 64), Салемакерс (Рафаэл Леау, 64), Тонали, Жиру (Ибрагимович, 77), Браим Диас (Мальдини, 88), Жуниор Мессиас.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья (Кристанте, 71), Мхитарян, Верету (Афена-Гьян, 71), Пеллегрини (Эль-Шаарави, 71), Дзаньоло (Карлес Перес, 85), Абрахам (Шомуродов, 76).

Огоҳлантиришлар: Абрахам (7), Дзаньоло (18), Карсдорп (44), Эрнандес (44), Крунич (56), Кристанте (85).

Четлатишлар: Карсдорп (74), Манчини (90).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Милан" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

90+4. УХХ! Патрисиу пенальтини қайтарди! Ибрагимовичнинг зарбасини португалиялик посбон бартараф этди.

90+3. Леау пенальти ишлади. Манчини қизил карточка олди. "Милан" ҳужумчиси Манчинини ажойиб тарзда доғда қолдириб, жарима майдонига кириб борди ва йиқитилди.

90+2. Арманиятонлик футболчининг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

90+1. Мхитарянга нисбатан қўполлик ишлатилди. Римликларда яхши имконият юзага келди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Диса ўрнига Малдини ўйинга қўшилди.

85. Карлос Перес Заниолони алмаштирди.

85. Кристанте ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

82. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Милан" ўйин тақдирини деярли ҳал қилмоқда. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рафаэл Леау тўпни Патрисиу устидан ошириб зарба йўллади ҳамда орадаги фарқни оширди.

80. Афена-Гьян кўпроқ тўпни олдириб қўйиш билан ёдда қолмоқда.

79. Шомуродов бошлаган ҳужум якунига етмай қолди.

77. "Милан"да ўзгаришлар: Златан Жиру ўрнига, Конти Флоренци ўрнига майдонга тушди.

76. Ўзгариш: Ниҳоят, Шомуродов ўйинга қўшилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Абрахамни алмаштирди.

75. ЗАААААРБА! Флоренцининг жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

74. Кўришгунча, Карсдорп! "Рома" ҳимоячиси иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этмоқда.

71. "Рома"да учта ўзгариш, аммо Шомуродов майдонга тушганлар орасида йўқ

69. Карсдорп Теони бурчакка яқин нуқтада майдонга ағдарди. Стандарт вазият юзага келди.

68. Мессиас ҳам ўз омадини синаб кўрди.

67. ЗАРБА! Жирунинг чап қанотдан узатмасини Диас кўкка совурди.

64. "Милан"да ўзгаришлар: Бакойоко Крунич ўрнига, Рафаэл Леау эса Салемакерс ўрнига майдонга тушди.

62. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан қайтган тўпга Мхитарян чап оёқда кучли зарба берди, посбоннинг қайтарган тўпига Ибанес яна зарба берди, Меньян яна қайтарди, бироқ Рожер ўйиндан ташқари ҳолатда экани қайд этилди.

61. Пеллигрининг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

59. Абрахам Мхитаряннинг узатмасини ўзига тўғрилаб олиб, зарба йўллади, Меньян ўз ҳисобига яна битта сейв ёзиб қўйди.

59. Тонали бошлаган ҳужумни ҳакам "қайтарди".

58. Стандрт вазият муваффақиятсиз якунланди.

56. Пеллигрини майдон марказида йиқитилди. Крунич ҳужумни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

53. "Милан" бурчак зарбаси ишлаб олди, бироқ стандарт вазият бартараф этилди.

51. ЗАРБА! Диаснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Патрисиу тўпга кечикканди.

Смоллингнинг "бош"и

49. Меҳмонлар язши комбинацион ҳужум ташкиллаштиришганди. Бироқ тўп  якунда Меньяннинг қўлларига бориб тушди.

48. Заниоло чап қанотдан очилиб бораётган шеригига тўпни аниқ етказа олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Кулранг кийим, сочларим,

Гол уринг шогирдларим...

Биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимда жамоалар асабларини жиловлаб майдонга тушмаса, ранг-баранг карточкалар гувоҳи бўлишда давом этишимиз мумкин.

45+4. Заниоло рақиб жарима майдонида йиқитилди, бироқ бу пенальтига арзигулик йиқилиш эмасди.

45+3. "Қизиллар" мураббийлар штабидаги кимгадир қизил қарточка кўрсатилди.

45+1. Яна "разбор" бошланди. Ҳакам бокс кейинроқ, ҳозир футбол ўйнайлик демоқда. Карсдорп лабаларимда қоннинг таъми бор, дея нола билдирмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. Иккала жамоа ўртасида тортишув юзага келди. Ҳакам қорбободан қолган сариқ қоғозли совғасини тайёрламоқда. Карсдорп сийланганлардан бири, иккинчиси Тео.

40. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан қатган тўпга "Рома" футболчисига зарба берди, тўп йўл-йўлакай Абрахамга тегиб, дарвоза тўридан ўрин олди. Интрига қайтди. 

40. Заниолонинг узхатма аралаш зарбасини Меньян амаллаб қайтарди.

38. "Мессиасдан бор аламим маним" — Винья

36. Римликлар бугун фақат қоида бузишни қойиллатмоқда.

34. Веретуни йиғлатишди. Футболчи тиббий ёрдамга муҳтож. Ҳозир меҳмонларда аламзада бўлмаган ўйинчининг ўзи йўқ бўлса керак.

30. Теонинг ҳамма зарбаси ҳам пенальти ишлайвермайди.

29. Яна зарба, яна "Милан", яна Мессиас, фақат яна гол эмас.

26. Жиру ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Унинг чап оёда йўллаган кучли зарбасига меҳмонлар ҳимоячилари тўсқинлик қилишди.

22. Ғалаба қозонаётганига қарамай, ҳужумда ҳамон миланликлар. 

18. Заниоло ҳозиргина гол урган Мессиасни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

17. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! "Рома" ҳимоячисининг "совға"сидан сўнг Жиру тўпни эгаллаб олиб, Руини алдаб ўтиб, зарба йўллади, дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни Мессиас хотиржам рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

15. Флоренци олисдан машғулотдаги зарбасини синаб кўрди, Патрисиу ҳам машғулотларда яхши тайёрланганини намойиш қилди.

14. "Рома" хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Мхитарян ўнг қанотдан очилди ҳамда икчарига тўпни узатди, аммо унинг пасини "Милан" посбони "ўқиди".

11. Теонинг зарбаси учун римликлар аламини олишди. Француз белини ушлаб ётибди. 

10. Карсдорпнинг ўнг қанотдан узатмасини мезбон ҳимоячилар бартараф этишди.

8. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жирунинг зарбасини Патрисиу топа олмади, миланликлар тезкор гол урмоқда. 

6. Абрахам огоҳлантирилди.

5. Ҳакам "Рома" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин. У ВАРдан вазиятни кўрмоқда. Ҳа, пенальти. Теонинг зарбасига Абрахам қўлларини чўзганди.

4. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан қайтган тўпга Тео чап оёқда кучли зарба берди, Руидан дастлабки сейв!

3. Ҳужумни Смоллинг қайтарди, қайтган тўпга берилган зарба рекашет орқали майдонни тарк этди.

3. Мхитарян Диасни йиқитди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

2. "Милан"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. Миланликлар бир-бирини тушунмай қолишди.

1. Пеллигрини Тоналига нисбатан қўполлик ишлатди.

Бугун миланликлар қизил, римликлар эса тўқ сариқ рангли либосда ўйнайди.

1. Учрашувни "Рома" футболчилари бошлаб беришди.

Айни дамда кучли саккизлик қуйидагича кўриниш олган

Жамоалар ўртасидаги охирги 20 ўйинда тенглик қайд этилган — иккала жамоада 7 тадан ғалаба ҳамда 6 дуранг.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида Италия футболининг қизиқарли баҳсларидан бирининг гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика