RU

Последние новости

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

А Серия футболчисига беш йиллик қамоқ жазоси тайинланди Новости

А Серия футболчисига беш йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Неаполь суди Италиянинг “Монца” клуби ҳимоячиси Армандо Иццони ўйинларга пул тикиш ва уюшган жиноятчилик иши бўйича айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Неаполь прокурори Маурицио Де Марко футболчи учун 4 йил-у 10 ойлик қамоқ жазосини сўраган. Футболчининг судлангани ҳақидаги фактлар унинг Б серияда “Авеллино” жамоасида ўйнаган даврига тўғри келади. Суд Иццо ва яна икки футболчи – Франческо Миллеси ва Лука Пинининг фирибгарлик схемаларида воситачи бўлганлиги, уларнинг ўйин натижаларига таъсир ўтказишга урингани қайд этилган.

Манбанинг қайд этишича, суд ҳукми ҳали кучга кирмаган, апелляция жараёнлари тугагунига қадар футболчи қамоқ жазосини ўтамайди. Армандо суд қарори устидан шикоят қилмоқчи.

31 ёшли Иццо ўтган йили "Торино"дан "Монца" сафига ижара асосида келиб қўшилганди. Бунгача ҳимоячи "Триестина" ва "Женоа" клубларида ҳам тўп тепган ҳамда Италия терма жамоаси либосида уч ўйинда майдонга тушган.

Жорий мавсум "Монца" 33 учрашувда 45 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Иццо клуб сафида 25 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика