RU

Последние новости

16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  2 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  7 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай? Новости

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

Жами 8 та жамоа иштирок этган холда 4 давралик тизимда ўтказилган А ПРО-Лига мусобақасининг жорий мавсуми якунларига кўра, Муборакнинг "Машъал" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Келинг, бугун сизлар билан А ПРО-Лиганинг 2019-йилги мавсумида жамоалар томонидан қайд этилган натижаларни таҳлил қиламиз.

1. "МАШЪАЛ". Жами 55 очко жамғариб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган муборакликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турда жами 16 бор ғалаба, 7 марта дуранг натижа ҳамда 5 бор мағлубият қайд этганликларини таъкидлаш жоиз. "Машъал" ушбу мавсумда рақиблари дарвозасига 49 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 24 марта тўп ўтказиб юборди. Эътиборлиси муборакликлар жорий мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа сифатида намоён бўлдилар.


2. "ИСТИҚЛОЛ". Бутун мавсум давомида мусобақа жадвалида пешқадамлик учун курашиб келган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси жорий мавсумда 53 очко билан А ПРО-Лигада иккинчи ўринни қўлга киритдилар. "Истиқлол" ўтказилган 28 турда жами 16 та ғалаба, 5 дуранг, 7 та мағлубият қайд этди. Рақиблари дарвозасини 61 бор ишғол этишга муваффақ бўлган фарғоналиклар мавсум давомида энг кўп гол урган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлдилар. Шу билан улар ўз дарвозаларидан 28 бор тўп олиб чиққанликларини таъкидлаб ўтиш жоиз.


3. "ОҚ-ТЕПА". Ўтказилган 28-турда 16 та ғалаба, 3 дуранг, 9 мағлубият қайд этган тошкентликлар жами 51 очко билан А ПРО-Лигада учинчи ўринни қўлга киритдилар. "Оқ-Тепа" жамоаси вакиллари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 59 та гол киритиб, 42 та ўтказиб юбордилар. Шу ўринда "Оқ-Тепа" жамоаси ҳужумчиси Павел Пуришкин жами 19 та гол билан жорий мавсум тўпурарига айланганлигини таъкидлаш ўринли бўларди.


4. "НЕФТЧИ". Илк бор ПРО-Лига мусобақасида иштирок этган Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси жорий мавсумда жами 15 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда 48 очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Фарғоналиклар ўтказилган 28 та турда рақиблари дарвозасига 37 та гол киритиб, 26 та ўтказиб юбордилар.


5. "ШЎРТАН". Ғузорликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турнинг 15 тасида ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар. Шунингдек 3 бор дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда "Нефтчи" жамоаси билан бир хил 48 очко жамғардилар. Ўзаро баҳслардаги устунлик фарғоналиклар томонида бўлганлиги сабабли "Шўртан" мусобақа жадвалининг 5-поғонасидан жой олди. Ғузорликлар рақиблари дарвозасига 56 та гол киритиб, 36 та ўтказиб юбордилар.


6. "ХОРАЗМ"
. Жами 14 ғалаба, 5 дуранг, 9 мағлубият қайд этган "Хоразм" жамоаси "Нефтчи" ва "Шўртан"дан атиги бир очко кам, яъни 47 очко билан А ПРО-Лигада олтинчи ўринни эгаллади. Хоразмликлар жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 55 та гол киритиб, 37 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Шу ўринда жамоа сардори, тажрибали посбон Ғайрат Ўдаев кўплаб учрашувларда маҳорат кўрсатиб, "Хоразм"ни голлардан сақлаб қолганлигини аълоҳида айтиб ўтиш жоиз.

7. "ШЕРДОР". Самарқандликлар 2019-йилги А ПРО-Лигада 4 бор ғалаба, 2 та дуранг ва 22 та мағлубият қайд этган холда 14 очко билан еттинчи поғонадан жой олдилар. "Шердор" вакиллари рақиблари дарвозасига 36 та гол киритиб, 73 бор гол ўтказиб юбордилар.

8. "ИФТИХОР". Мусобақадан четлатилганлиги туфайли мавсумни охирига етказа олмаган олтиариқликлар 1та ғалаба, 2 дуранг ва 25 мағлубият (техник мағлубиятлар қўшиб ҳисобланган) қайд этдилар. Жами 5 очко жамғара олган "Ифтихор" мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллади. Ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилган "Ифтихор" рақиблари дарвозасига 16 та гол киритиб, 103 та ўтказиб юборганлигини эътироф этиш жоиз.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика