RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  4

А ПРО-Лига. Абдухамидовнинг голлари эвазига «Истиқлол» Фарғонада «Шўртан»ни мағлуб этди Новости

А ПРО-Лига. Абдухамидовнинг голлари эвазига «Истиқлол» Фарғонада «Шўртан»ни мағлуб этди

А ПРО-Лига 21-турида «Истиқлол» жамоаси Қиргулидаги «Нефтчи» спорт мажмуаси ўйингоҳида Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида «Шўртан» жамоаси вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Меҳмонлар томонилдан ташкил этилаётган ҳужумлар хавфли тус олган бўлсада, бироқ самара келтирмади. Биринчи бўлим ўрталарига келиб «Истиқлол» вакиллари ўйиндаги ташаббусни қўлга олдилар. Мезбонлар томонидан ташкил этилаётган ҳужумлар 31-дақиқага келиб гол билан якунланди. Бу вазиятда «Истиқлол» ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов чап қанотдан тезкорлик билан меҳмонлар жарима майдоничи ичига ёриб кирди ва айланма зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди-1:0. Шундан сўнг биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳам «Шўртан» жамоаси вакиллари фаол бошладилар. Меҳмонларнинг ҳисобни тенглаштириш учун «Истиқлол» дарвозаси томон ташкил этган ҳужумлари самара келтирмади. Беллашувнинг 72-дақиқасида фарғоналиклар «Шўртан» дарвозасига иккинчи голни киритишди. Яна ўша Рустам Абдуҳамидовнинг тезкорлиги эвазига меҳмонлар дарвозаси ишғол этилди-2:0.

Қизиқарли кечган баҳс сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйинда бошқа гол урилмади. Шу тариқа «Истиқлол» жамоаси вакиллари «Шўртан»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйдилар.

А ПРО-Лига.
21-тур.
«Истиқлол» - «Шўртан» 2:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Иброхим Исмоилов, Хусниддин Баходиров, Ойбек Калахўжаев, Шохрух Азамов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
ЎзПФЛ комиссари: Жамшид Имомов
Голлар: Рустам Абдуҳамидов, 31 (1:0), Рустам Абдуҳамидов, 72 (2:0),

«Истиқлол»: Нодир Ашурматов, Жасурбек Эрмаматов, Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Рустам Абдухамидов, Файлулло Жуманқўзиев, Улуғбек Худойбердиев, Элёр Мамасолиев, Сардор Тельяков, Умар Адхамзода, Темур Маматмуродов.

“Шўртан”: Ботир Носиров, Хасанбой Эргашев, Ахрорбек Ўктамов, Сирожиддин Рахматуллаев, Лазизбек Убайдуллаев, Маъруфхон Муродов, Жасур Холтўраев, Самандар Шодмонов, Шербек Эшмуродов, Фарход Намозов, Шерзод Темиров


Бекзод Толибов тайёрлади





Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика