RU

Последние новости

12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  4 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   13 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  2 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  6 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  15 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  59 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  32 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  58 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  26 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  812 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0

А ПРО-Лига. 5 та гол урилган учрашувда “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) Новости

А ПРО-Лига. 5 та гол урилган учрашувда “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 2-турида «Истиқлол» ва «Нефтчи” жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари вакиллари фаол бошладилар. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ “Истиқлол” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаевга ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам Жасур Мухторов “Нефтчи” дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Нуқтага яқинлашган Элёр Акбаровнинг зарбасини “Нефтчи” посбони қайтара олмади ва учрашувда ҳисоб очилди – 1:0.




Шундан сўнг “Нефтчи” вакиллари ҳужумкорликни оширишди. 19-дақиқасига келиб, “Истиқлол” жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари ичида “Нефтчи” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам энди “Истиқлол” дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу вазиятда Тажрибали футболчи Носир Отақўзиевнинг зарбасини “Истиқлол” посбони Рустам Нартаджиев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Нефтчи”нинг ёш футболчиси Исломбек Каримов жарима зарбасидан “Истиқлол” дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1


Биринчи бўлим шу тариқа 1:1 ҳисобида якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кўплаб вазиятларга бой бўлди. “Нефтчи” вакиллари рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, қарши ҳужумда “Истиқлол” вакиллари самаралироқ ўйин намойиш этишди. Учрашувнинг 61-дақиқасида яна “Истиқлол” вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилган Анвар Ҳожимирзаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Нефтчи” дарвозасига гол киритди – 2:1. 74-дақиқада “Нефтчи” вакиллари ўз жарима майдонлари ичида яна ўша Анвар Ҳожимирзаевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. “Истиқлол” футболчиси Сардорбек Сотволдиев ҳам 11 метрлик жарима зарбасида адашмади ва гол урди, ҳисоб – 3:1 . Учрашувнинг 79-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган Хуршидбек Асқаралиев фаол ҳаракат қилиб, “Истиқлол” дарвозасини ишғол қилди 3:2.

Шундан сўнг учрашув якунига қадар “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун, астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, кетма-кет ҳужумлар самарасиз якунланди.

Учрашув шу тариқа “Истиқлол” жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
2-тур
«Истиқлол» – «Нефтчи» 3:2 (1:1)
Голлар:
Элёр Акбаров пен. 4 (1:0), Исломбек Каримов 45, (1:1), Анвар Ҳожимирзаев 61, (2:1), Сардорбек Сотволдиев 75 пен. (3:1), Хуршидбек Асқаралиев 79, (3:2)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, С.Улфатов, А.Цапенко, Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Ж.Имомов.

«Истиқлол»: 1. Рустам Нартаджиев, 22. Сардор Тельяков, 3. Фарруҳ Иброҳимов, 8. Сардор Сотволдиев, 9. Абдуқодир Артиқов, 10. Элёр Акбаров, 17. Анвар Хожимирзаев, 13. Тимур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 20. Улуғбек Худобердиев, 30. Элдор Эргашев.
Захира: 12. Жасур Абдуллаев, 4. Жасур Эрмаматов, 6. Илҳом Алижонов, 7. Риза Айвазов, 11. Анвар Бердиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 21. Элёр Мамасолиев, 2. Шерзод Содиқжонов, 77. Умид Қодиров

«Нефтчи»: 12. Музаффар Абдуллаев, 4. Шодиёр Хожиматов, 6.Баходир Акрамов, 7. Ислом Тошпўлатов, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 18. Давронбек Исақов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 5. Руслан Мелзиддинов, 8. Достон Абдураҳмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 19. Алишер Абдувохидов, 22. Игорь Таран

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика