RU

Последние новости

13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  3 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4

8+3. Тўй куни, Миржалол Қосимов ва Ривалдо ҳақида — Камолиддин Алимов Новости

8+3. Тўй куни, Миржалол Қосимов ва Ривалдо ҳақида — Камолиддин Алимов

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

2022 йилдаги илк меҳмонимиз тажрибали журналист, Olamsport.com сайти муҳаррири, устозимиз Камолиддин Алимов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.


- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ривалдо ва Миржалол Қосимов. Бразилиялик футбол юлдузи 40 ёшгача яқинлашиб қолганига қарамай ўзидан ёрқин таассурот қолдирганди. Тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олган эди. Инсонни ёшлик шижоати, куч тарк этиши мумкин, лекин тажриба ўзи билан бирга қолади. Асал айнимас, олтин зангламас дейишадику, шунчаки респект! Миржалол Қосимов эса шунчаки афсона.    

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Энг яхшилари ҳали олдинда бўлса керак. Лекин ҳозир ҳаёлимга зангори экранда кўрганим Марко ван Бастеннинг голи келди. 

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Бизнинг замонамизда Месси ва Роналду. Ҳа, уларнинг ҳам юлдузли онлари якуни сари яқинлашяпти. Ҳар бир даврнинг бошқалардан ажралиб турадиган ўз "шахслари" бўлади. Улар ҳақида ҳамма гапиради. Ўтган асрда Пеле ва Марадона ана шундай мақом ва мавқейда бўлганди. Афсуски, ўзбек футболида бу типдаги шахсни шу кунларда кўрмаяпман. Раҳматли Мираброр Усмонов салобатли, характерли инсон эдилар. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Терма жамоада ишлаганлар орасида яққол ажралиб турадиган мураббий йўқ. Акс ҳолда биз ҳамон мундиал орзуси билан яшамаётган бўлардик. Миржалол Қосимов билан жаҳон чемпионатига яқин келгандик. Битта гол етмай қолгани бизни орзулар рўёбидан маҳрум қилганди. Шу саволга бир мураббийнинг исм-шарифини айтинг десангиз, бу - Қосимов! Лекин бу терма жамоада ишлаган мураббийларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб айтилган номзод, билдирилган фикр эмас.    

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Қай биридан бошлай? Омадсиз шахслар кўп. Футболга алоқадор бўлмаса-да, лекин шу соҳада ишлаб юрганлар йўқ эмас. Ўзи бошқа соҳаларда ҳам аҳвол шу. Айниқса, раҳбарлик тизимида. 

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ҳалигача пирамида кўринишидаги қуйидан юқорига ҳаракатланувчи миллий ривожланиш тизимимиз йўқ. Болалар футболига эътибор ҳали мақтанадиган даражада эмас. Коррупция илдиз отиб ётибди. Майдонлар сифати ҳақида 25 йил олдин билдирилган фикрлар ҳозир ҳам ўз кучида. Президент томонидан миллионлар ўйинини ривожлантириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар футболчалик ҳеч бир соҳада йўқ. Энг кўпи футболда, аммо натижа...   

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Тўғриси, ҳозир аниқ эслай олмадим. 2021 йил Олимпиада йили бўлгани учун асосий эътибор спортга қаратилди. Футболдан бироз бўлсада узоқлашиб қолганимни тан оламан. Лекин стадиондан кузатган ўйинларим бўлди. Бошқа томондан аввалги даҳшатли дербиларни ҳозир кўрмаяпмиз.  

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ҳалигача қувониб эслайдиганимиз 12-Осиё ўйинларидаги тарихий ғалабага ҳисса қўшган футболчилар:

Юрий Шейкин - Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов, Фарҳод Магометов, Улуғбек Рўзимов - Илҳом Шарипов, Сергей Лебедов, Александр Тихонов, Миржалол Қосимов - Азамат Абдураимов, Игорь Шквирин.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам!

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Энг катта камчилигим - белгиланган учрашувга кеч қолишим. Тўғри, ухлаб қолганим учун кечикмайман. Лекин бу ўзимни оқлаш учун баҳона бўла олмайди. 2022 йилда шу камчиликни бартараф этишга ҳаракат қиламан. Кейин кўнглим бўшлиги кўпинча панд берган.  

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Бундай нуқталар кўп бўлган. Келинг, уйланиш, яъни тўйим бўлган кун дейлик. Чунки, ўша ондан бошлаб ҳаётга қарашим ўзгарган. Кўп нарсаларни ўйлай бошлаганман. Масъулият ошган.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика