RU

Последние новости

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? Новости

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал собиқ футболчи,  Ўзбекистон футболчилар уюшмаси рахбари Камолиддин Мурзоев билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.


- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Яқинда ПСЖнинг ўйинини кузатдим. Рости, Верратти умуман бошқа дунё. Месси, Мбаппелар жуда кучли футболчи эканлиги барчага маълум. Аммо Марко Верраттининг майдонда бажарадиган вазифаси ундан кам эмас.

- Сиз бирга ўйнаган  футболчилар орасидачи?

- Ривалдо. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роберто Карлоснинг Францияга урган голини энг чиройли деб айтсак бўлади.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Зидан. У ўзини ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида кўрсата олди. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Убиражара Вейга да Силва

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Бугунги кунда ўзбек футболидаги ҳакамларни омадсиз дейиш мумкин. Чунки, уларга қарши негатив фикрлар кўпайди. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- ПСЖ (3:1) "Нант. 

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Кўп йиллардан бери "Реал Мадрид"нинг мухлисиман. 

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Отам - ҳаётдаги ягона кумирим.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Эринчоқлигим ва ўйламасдан ҳақиқатни юзига айтиб юборишим.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?  

- 2006 йил Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида захирадан майдонга тушганман. Шу воқеани ҳаётимнинг бурилиш сифатида эслайман. 

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика