RU

Последние новости

07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  0 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  2 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  1 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  7 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  4 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  66 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  10

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади" Новости

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"

Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин иккала мураббий иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди. 

"Эртага ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам чиройли ва қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда. Япония терма жамоаси жуда кучли, лекин биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйин мақоми қандай бўлишидан қатъий назар биз ўз ватанимиз шарафини ҳимоя қиламиз.

Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоаси сафида Бангладешдаги саралашда иштирок этмоқда. Японияга Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам келмади. Бу футболчилар йўқ бўлса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Эртанги ўйин таркибга янги қўшилган футболчилар учун яхши имконият.

Япония термасида янги мураббий иш бошлади, шу боис эртага қандай ўйин кўрсатишлари мен учун жумбоқ. Аммо футболчилар ўша-ўша. Воҳид Халилхожич жуда тажрибали мураббий - Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. Менимча у Япония терма жамоаси билан муваффақиятга эриша олади. Япония каби биз ҳам Осиё Кубогида юқори мақсадларга эришмоқчи эдик, бироқ кучли рақибга ютқазиб қўйдик. Осиё Кубоги - тарихга айланди ва биз олдинга интилишимиз керак. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок эта оламиз", - дейди Қосимов.


ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика