RU

Последние новости

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  5 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  10 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  11 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди Новости

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди

Шартнома шартларини бузгани учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўйинчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчилари – Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев амалдаги шартномаларининг 3-моддаси 3.8-бандини, шунингдек, Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламентнинг 6-иловаси 5.51-банди («меҳнат шартномаси талабларини узрли сабабларсиз бузиш») талабларини бузишган.

Шунга мувофиқ, ҳар иккала футболчи ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига асосан, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг футболчилар, товон пули тўловисиз, исталган клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, Қўмита «Динамо» футбол клубига футболчи Александр Клецков билан 2013 йилнинг 5 август ҳолати бўйича, футболчи Аҳрол Рисқуллаев билан 2013 йил 10 август ҳолатига кўра ойлик маошлари бўйича талабларни бажариш ва тегишли молиявий ҳужжатларни ЎФФга тақдим этиш мажбуриятини юклаган.

ЎзПФЛ Спорт бўлими мутахассисларининг алоҳида қайд этишларича, агар футбол клублари ва футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини имзолашга агентлар жалб этиладиган бўлса, у ҳолда шартномага агентнинг исми ва фамилияси, унинг паспорти ва профессионал фаолиятини тасдиқловчи ҳужжат ксеронусхаси, шунингдек, футболчи ва агент ўртасидаги вакиллик тўғрисидаги шартнома (битим) илова қилиниши керак. Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламент 18-моддасига кўра, шартноманинг ҳар бир нусхасида агентнинг имзоси бўлиши шарт.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика