RU

Последние новости

10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7

Қўқонга катта футбол қайтмоқда ёхуд: "Қўқон-1912" - "Шўртан" 2:1 Новости

Қўқонга катта футбол қайтмоқда ёхуд: "Қўқон-1912" - "Шўртан" 2:1

Биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Шўртан" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
“Қўқон-1912” – “Шўртан” 2:1 (1:1).

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Ғопуров (Наманган), А. Маражабов (Андижон)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд)

ГОЛ: Виктор Клишин, 34. Дониёр Усмонов, 44. Отабек Ҳайдаров, 57.

Огоҳлантиришлар: Маъруф Зокиржонов, 23. Отабек Ҳайдаров, 38. Дониёр Усмонов, 64

“Қўқон-1912”: 1.Азиз Ашуров, 3.Хасанбой Эргашев, 5.Хуршид Узоқбоев (С) ( 18.Александр Критинин, 72), 6.Баҳодир Акрамов, 7.Пўлат Қирғизов ( 17.Азиз Тўхтабоев, 58), 10.Отабек Ҳайдаров, 11.Анвар Раҳимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 21.Дониёр Усмонов, 77.Баҳром Юлдашев.

Захира: 16.Андрей Бакланов, 4.Раҳматулло Мелибоев, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Муҳаммаданас Ҳасанов, 25.Жалил Кимсанов.

“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев (79.Роман Абдулов, 46), 5.Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 7.Олим Каримов, 8.Дурбек Камолов, 10.Виктор Клишин ( 17.Ғулом Раҳмонов, 46), 13.Арайк Бобоев, 18.Жамшид Ҳошимов, 19.Шаҳзод Маннонов, 20.Юсуф Бўриев (16.Элёр Интизомов, 46), 22.Ғуломҳайдар Ғуломов (4.Мурод Тўйчибоев, 62), 44.Шавкат Насибуллаев (С).

Захира: 11.Ислом Каримов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Зоҳид Раупов.

 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Қўқонликлар олий лига сари катта қадам ташлашди.

* Эътиборингиз учун ташаккур!

* Учрашув якунланди. Шу тариқа мезбонлар ғалаба қозонди.

* Захирадан тушишга шайланаётган Жалил Кимсанов майдонга тушишга улгурмай қолди.

* 90+1. Отабек Ҳайдаров ўрнига Нодир Қўзибоев тушди. 

* Иккинчи бўлим тўхталишлари учун бош ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

* Шу боис қўқонликларнинг элита йўлланмасини расман қўлга киритиши кейинги турга қоладиган бўлди. 

* Турнир жадвалида "Қўқон-1912"ни кетидан таъқиб этиб келаётган "Обод" бугун ўз майдонида "Машъал-2"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  


* 87. Азиз Тўхтабоев тўпни эгаллаб олиб шу заҳоти чап қанотдаги шериги Ҳасановга узатди. Бироқ тажрибали ҳимоячи Шавкат Насибуллаев рақибидан илдамроқ ҳаракат қилди ва ҳавфни бартараф этди. 

* Учрашув охирлаб бормоқда. Меҳмонлар ҳужумга зўр бермоқда.


* 85. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов кутилмаганда хуштак чалиб ўйинни тўхтатди. Дурбек Камолов ўзини ноқулай хис этаётгани туфайли уни майдон четига чиққан холда тиббий ёрдам олишини кўрсатди.


* 81. Авазхон Маматхўжаев ўз ўрнини Муҳаммаданас Ҳасановга бўшатиб берди.


* 80. Хавфли вазиияяятт!!! Отабек Ҳайдаров! Жарима майдони ичида Абдуловни устидан ошириб тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Бироз юқоридан кетди.

* 77. Кези келганда айтиш мумкинки. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "Шўртан" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 


* 75. Жамшид Ҳошимов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ташланди. Рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон чап оёқда зарба йўллади. Тўп эса тўсин устидан ўтиб кетди. 

* 73. Қолган дақиқаларда Азиз Тўхтабоев сардорлик вазифасини бажарадиган бўлди.

* 72. Мезбонлар таркибида ўзгариш қилинмоқда. Хуршид Узоқбоев ўрнига Александр Критинин майдонга чиқди. 

* 71. Маъруф Зокиржоновнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Ҳайдаров дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

* 64. Огоҳлантириш: Усмонов! Меҳмонлар ҳужумга ўтаётганида Дониёр тўпни қўли билан тўхтатиб қолди.

* 62. Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Ғуломҳайдар Ғуломов ўрнига Мурод Тўйчибоев тушди.

* Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумга зўр бермоқда. "Шўртан" эса асосан ҳимояланмоқда.

* 58. "Қўқон-1912" таркибида ҳам ўзгариш амалга оширилмоқда. Пўлат Қирғизов ўрнига, Азиз Тўхтабоев тушмоқда.

* Жарима майдони ичида Усмоновнинг тўп оширишидан сўнг Отабек Ҳайдаров ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. 

* 57. ГООООЛЛЛ. Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.

* 54. "Шўртан" таркибида ўзгариш. Олим Каримов ўрнига Ислом Каримов туширилди. 


* 53. Баҳодир Акрамов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Усмоновнинг бош билан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

* ЗАРБААА! Пўлат Қирғизов қаршисидаги рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

* "Қўқон-1912" бугун қандай бўлмасин ғалаба қозониши керак. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам шуни талаб этмоқда.

* Иккинчи бўлим мезбонларнинг хавфли ҳужуми билан бошланди. Отабек Ҳайдаровнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

* Тожибоев, Бўриев ва Клишин майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Абдулов, Интизмов ва Раҳмонов туширилди.

* "Шўртан" таркибида ўзгаришлар юз берди. 

* Диққат! Иккинчи таймга старт берилди!

* Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.

* Танаффус вақтида "Қўқон-1912"нинг олдинги турдаги ўйинидан лавҳалар бериб борилмоқда.

* Қўқондаги "Марказий" стадионда замонавий электрон таблоси ишга тушганини кўриш мумкин.

* Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

* Шу кунгача Усмонов ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди. 

* Айтиш керакки, 20 ёшли Дониёр Усмонов иккинчи босқичда жамоа сафига келиб, тўпурарлик маҳоратини яққол намоён этиб келмоқда.

* Пўлат Қирғизов тўп билан олдинга ташланиб, жарима майдони ичида тўпни Ҳайдаровга узатди. Отабекнинг йўллаган тўпини Дониёр Усмонов дарвозага тўғрилаб юборди.

* 44. ГООООЛЛЛ. Ҳисоб тенглаштирилди!


* 40. "Шўртан" бугун сафардан қуруқ қайтмочи эмас. 

* 37. Ҳавфли вазияяттт! Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олди. Усмоновнинг зарбасини "Шўртан" посбони аранг қайтаришга эришди. Қайтган тўпга Отабек Ҳайдаров зарба берди. Бу сафар тўп тўсинга тегиб қайтди. 

* 34. ГОООЛЛ. Виктор Клишин ўзининг аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди.

* 31. Дониёр Усмонов жарима майдони ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади. Тожибоев ўз ўрнида.
 
* Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқаси тенг курашлар остида ўтди. 





* Зудлик билан сизларни жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз. 

* Қўқондаги мазкур учрашув режадагидек 16:00да эмас, балки 15:45да старт олди.
 
* Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика