RU

Последние новости

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда Новости

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда

Бугун Малайзияда ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасида дастлабки плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин бизнинг вақт билан 17:30да бошланади. Маълумки, иккала жамоа ҳам охирги саралаш ўйинларида ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритишди. Сурияга "Озоди" стадионида Омар Ал Соманинг ўйин охирида Эрон дарвзасига киритган голи учинчи ўринни тақдим этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Эндиликда бу жамоа Австралияга қарши баҳс олиб боради. Бу Суриянинг плей-офф ўйинида биринчи бор майдонга тушиши эмас. Жамоа 1985 йилги саралаш баҳсларида ҳам плей-оффга қадар етиб келган ва икки ўйин натижасига кўра Ироққа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Натижада Сурия 1986 йил Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатига бора олмаган. 

Ўша жамоа сафида Сурия тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири Радван Ал Шейх тўп тепган. Бугунги кунда телевидениеда спорт шарҳловчиси бўлиб фаолият юритаётган 56 ёшли мутахассис 32 йил олдинги ўйинни ёдга олди: 

- "Ироқ билан кечган ўйинда бизни қандай ҳиссиётлар қамраб олганини тушунтириб беришим қийин. Ҳаммамиз ғалаба қозониб жаҳон чемпионатига боришни жуда хоҳлагандик. Мен Дамашқдаги ўйинда иштирок этиб, ҳатто Ироқ дарвозасига гол урганман. Мухлислар бизни қўллаш мақсадида атайин Мексика шляпаларини кийиб келишганди. Аммо иккала учрашув натижасига кўра ютқазиб қўйганмиз ва бу жуда алам қилганди".

Радван Ал Шейх ҳозирги жамоа ҳақида гапирар экан, Сурияда жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имконият бор деб ўйлайди: 

- "Бизда катта иштиёққа эга ажойиб жамоа бор. Бир қанча футболчиларимиз хорижда тўп суриб яхшигина малака оширишди ва бу ҳам ўз мевасини бериши керак. Австралияга қарши биринчи ўйинда нима бўлади билмадим-у, лекин иккита учрашув натижасига кўра биз кейинги босқичга йўл олсак керак. Ҳар ҳолда мен бунга ишонаман. Агар рақибга ўз жарима майдончамиз ичида ўйин бермасак, уларни ютса бўлади. Сурияда ўйин яхши, бироқ ҳимоя кучсиз. Шунга қарамай, мен жамоамизга ишонаман ва бундан 32 йил олдин ўхшамаган уриниш бу сафар ўхшайди деб умид қиламан".


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика