40 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди
13 июл 16:58
Новости
40 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди
Санти Касорла келаси мавсумда ҳам "Овьедо" шарафини ҳимоя қилади.
Клуб 40 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани 2025/26 йилги мавсум охиригача узайтирганини эълон қилди.
Касорла "Овьедо" тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилнинг ёзида жамоага қайтган.
Ўтган мавсум якунларига кўра, клуб плей-офф финалида "Мирандес"ни мағлуб этиб (0:1, 3:1) Ла Лигага йўл олди. "Арсенал", "Вилярреал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Сегунданинг 35 ўйинида 5 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии