"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди
26 дек 17:39
Новости
"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди
Бироқ Италия чемпионатини яхши биладиган шахслар форвардни А Серияга кўчишдан огоҳлантирмоқда.
"Ювентус" ва "Рома" собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек, Польша футболи афсонаси Збигнев Бонекнинг фикрича, Италия чемпионати Левандовскига мос келмаслиги мумкин, чунки у ерда ҳужумчиларга қўйиладиган талаблар бутунлай бошқача.

"Агар у "Сан-Сиро"га кўчиб ўтса, муаммоларга дуч келарди. Италияда ўйнаш Испанияга қараганда қийинроқ. Менинг фикримча, унинг "Милан"га ўтиши унчалик реал эмас, қолаверса, италияликлар испанияликлардек маош тўламайди. "Милан" ярим ҳимоясида 40 ёшли Лука Модрич югуриб юрибди, аммо ҳужумчи бўлиш — бу доим 190 см бўйли ҳимоячилар билан тўқнашиб туриш, тирсаклар билан бир-бирини туртиш, қоидабузарликлар дегани.
Билмайман, бу Роберт учун қандай чақириқ бўларди. У шубҳасиз энг яхши польшалик ҳужумчилардан бири, айримлар учун эса энг яхшиси. У мухлисларга жуда кўп ҳис-туйғулар улашди ва яна камида 100 йил давомида статистикаларда етакчи бўлиб қолади", – деди Бонек.
Похожие новости
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Комментарии