RU

Последние новости

03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  0 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди Новости

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Айни кунларда Қарши шаҳрида мамлакат миллий чемпионатининг 4-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Футзал ишқибозлари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда БМБ ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов нега майдонда кўринмаётгани ҳақида сўрашмоқда.

Ҳусниддин Нишонов бир ҳафта муқаддам пойтахтимизда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Жиззахдаги тур олдидан унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлаган эди. Ўзбекистон футзал федерацияси кўмаги ҳамда Тиббиёт департаменти тавсиясига биноан, Нишонов ўтган мавсумда Беларусда олган жароҳати жойидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. 

Ҳозирда Ҳусниддиннинг соғлиғи яхши, кайфияти ҳам юқори. Мутахассислар унинг тикланиш жараёнига тахминан бир ярим ой вақт кераклигини айтишмоқда.

Шу боис Ҳусниддин Нишонов терма жамоамизнинг VI Ислом бирдамлик ўйинларидаги иштирокида ёрдам бера олмайди. Аммо Осиё Кубоги-2026 финал босқичига қадар у ўз спорт формасини тўлиқ тиклаб олишига умид қилинмоқда", – дейилади ЎФФ хабарида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика