RU

Последние новости

10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  4 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  5 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15

Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди Новости

Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сўғдиёна" учрашуви бошланди.

Суперлига, 26-тур

"Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 

23 октябрь 2025 йил. Бухоро. "Бухоро ФА" майдони. 18:30

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусан Худойбердиев, Даниил Яценко, Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Иззатилло Пўлатов 8, - 1:0 (Азизбек Амонов). Иззатилло Пўлатов 14, - 1:0 (Азизбек Амонов). 

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (11.Иброҳим Нўъмонов, 88), 5.Сардор Қулматов, 10.Азизбек Амонов (19.Билол Туплиев, 90+2), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 25.Фране Чирьяк (8.Анваржон Жўраев, 90+2), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Йосип Томашевич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков. 

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 6.Равшан Хайруллаев, 9.Амирбек Саидов, 14.Алишер Хайруллаев, 33.Йосип Томашевич. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев (4.Отабек Аҳадов, 52), 3.Ислом Қобилов, 8.Суҳроб Иззатов (9.Самандар Мавлонқулов, 63), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 52), 33.Сардор Раҳмонов, 98.Рубин Хебай (34.Дилшод Мисралиев, 81), 99.Умид Султонов (18.Ойбек Нурматов, 63).

Захира: Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 42.Сардорбек Эркинов.

Огоҳлантиришлар: Иззатилло Пўлатов 6. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Сўғдиёна" 2:0

90+2. Ўзгаришлар. "Бухоро". Чирьяк ва Амонов ўрнига Жўраев ва Туплиев тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди 

88. Ўзгариш. "Бухоро". Пўлатов ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди 

83. УХХХХ! "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми, Амонов ўйиндаги учинчи ассистини амалга ошириши мумкин эди, Мисиралиев тўпни қайтариб қолди 

81. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Хебай ўрнига Мисиралиев тушди 

76. "Сўғдиёна" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, аммо якун йўқ

70. ЗАРБААА! Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

67. ЗАРБА! Раҳмоновнинг зарбаси ноаниқ кетди 

66. ЗАРБА! Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди! 

63. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Иззатов ва Султонов ўрнига Нурматов ва Мавлонқулов тушди 

60. Зарба! Дориев бурчакдан узатган тўпини Иванович боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ 

56. ЗАРБА! Азизбек Амоновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди 

52. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Жўрабоев ва Андреев ўрнига Аҳадов ва Абдураҳмонов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди 

44. ЗАРБААААА! Дориевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, кейинги зарбани Султонов йўллади, бу сафар Колакович тўп йўлига тўғаноқ бўлди! 

41. ЗАРБА! Андреев жарима тўпини амалга оширди, Боймуродовнинг қайтарган зарбасидан кейин Дориев зарба берди, ноаниқ 

25. Иккита голдан кейин жамоалар анча хотиржам ўйнашмоқда. 

18. Зарба! Шаҳбоз Жўрабековнинг жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Митрович ўз ўрнида. 

14. ГОЛ! Иззатилло Пўлатов! Яна Амоновнинг тўп узатишидан кейин яна Пўлатов гол урди - 2:0. 

12. Зарба! Зоир Жўрабоев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 

8. ГОЛ! Иззатилло Пўлатов! Азизбек Амоновнинг тўп узатишидан кейин ҳимоячи гол урди - 1:0. 

6. Пўлатов огоҳлантирилди.

3. Шаҳбоз Жўрабеков қулай вазиятдан фойдалана олмади. 

- Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика