Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."
14 окт 16:33
Новости
Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."
Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Хосе Луис Родригес Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иссиқ иқлим ва намлик туфайли бироз толиқиш аломатлари сезилди. Жамоамиз аъзолари кўп тер тўкишига тўғри келди.
Жаҳон чемпионатида иштирок этишни ҳар бир футболчи орзу қилади. Шунга яраша тайёргарлик кўради. Мазкур йиғин юқори тажрибага эга бўлмаган футболчилар учун ўйин амалиётига эга бўлишга ёрдам берди.
Доминикан Республикасига қарши йиғин доирасидаги илк учрашувда бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса ҳамжиҳатликка эриша олдик", – деди 28 ёшли футболчи.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии