Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди
07 окт 20:23
Новости
Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди
Женнаро Гаттузо Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинланиши ҳақида ҳазиллашди.
2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро 6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришни ўз зиммасига олди ва ЖЧ-2026да миллий жамоага раҳбарлик қилади.
"Мен унга хат ёзиб ўтирмасдан, тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиб гаплашдим. Унга шундай дедим: "Жин урсин, қанақасига? Сен атир сепиб, сочингга гель суртдинг ва бўлди – аллақачон жаҳон чемпионатига кетяпсан. Мен эса бу ерда "окоп"да ётибман", -дейди Италия термаси устози Женнаро Гаттузо.
11 октябрь куни италияликлар ЖЧ-2026 саралашида Эстония терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии