Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди
03 окт 21:08
Новости


Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди
Суперлига, 24-тур
ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1
3 октябрь 2025 йил. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:15
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Данил Яценко, Ботиржон Отабоев
Назоратчи: Маъмур Саидкасимов
VAR: Абдурашид Худайберганов
AVAR: Кристина Середа
Комиссар: Шерзод Ражабов
Гол: Абдуғафур Ҳайдаров 3, - 0:1.
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 77), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 16.Наоки Сенага (21.Саидафзалхон Аҳроров, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 64), 77.Нодир Абдураззоқов (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 85).
Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 13.Элдор Бегимов, 30.Аброр Саримсоқов, .
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев (20.Иқболжон Маликжонов, 69), 15.Зафар Ҳакимов (19.Шаҳзод Акрамов, 89), 17.Клейди Даци (69.Егор Кондратюк, 56), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (14.Жасур Холтўраев, 89), 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (9.Жавоҳир Ҳусанов, 69).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 2.Мирзиёд Миродилов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, .
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+3. Ўйин тугади. ОКМК - "Қўқон-1912" 0:1
90+1. Огоҳлантириш. ОКМК. Ислом Тўхтахўжаев
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
89. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳасанов ва Ҳакимов ўрнига Акрамов ва Холтўраев тушди
85. Ўзгариш. ОКМК. Абдураззоқов ўрнига Муқумжонов тушди
84. ОКМКнинг ҳужуми чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Исақов ушлаб олди
77. Ўзгариш. ОКМК. Холмуродов ўрнига Абдураҳмонов тушди
69. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ва Гадоев ўрнига Маликжонов ва Ҳусанов тушди
66. УХХХ! Хавфли вазият! Холмуродов узатган тўпни Санчес дарвозага йўллай олмади, қайтган тўпни Абдураззоқов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!
64. Ўзгаришлар. ОКМК. Ғиёсов ва Сентоку ўрнига Собиржонов ва Папава тушди
61. ЗАРБААА! Абдураззоқовнинг бурама зарбаси жуда хавфли чиқди, Исақовдан ажойиб сейв!
59. Хавфли вазият! Ғиёсовнинг ўнг томондан узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
56. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Даци ўрнига Кондратюк тушди
50. Иккинчи таймни мезбонлар ҳужумлар билан бошлашди, қўқонликлар қарши ҳужумда ўйнашмоқда
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. ОКМК. Сенага ўрнига Аҳроров тушди
45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1
45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди
45. ЗАРБА! Чап қанотдан Сенага узатган тўпни Абдураззоқов боши билан дарвозага йўллади, яна Исақов тўпни ушлаб олди 1
36. ЗАРБА! Абдураззоқовниг ҳаводан узатган тўпини Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади, Исақов тўпни ушлаб олди
36. УХХ! Хавфли вазият! Холмуродовнинг тўп узатишидан кейин Санчес зарба беришга шайланди, аммо Гиоргадзе тўпни қайтариб юборди!
35. Зарба! Муҳаммаданаснинг зарбаси ноаниқ чиқди
29. Хавфли вазият! Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдони ичига кириб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвозабондан ўтди ва устуннинг ёнидан ўтиб кетди!
26. ЗАРБА! Бурчак тўпидан узатилган тўпни Даци боши билан дарвозага йўллади, Илёсов ўз ўрнида!
22. УХХ! Ҳаводаги тўп учун курашда Даци тирсаги билан Тўхтахўжаевнинг юзига зарба бериб юборди. Шифокорлар Исломга ёрдам беришмоқда
18. Зарба. Гадоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
12. Зарба. Зафар Ҳакимов тўхтатмасдан дарвоза томон зарба йўллади, анча ноаниқ
5. ОКМК бу мавсум Суперлигада ўз майдонида фақат бир марта ютқазганди. 14-турда "Сурхон"га 0:1 ҳисобида.
3. ГОЛ! Абдуғафур Ҳайдаров бурчак тўпидан кейин ҳисобни очди, Илёсов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ
2. Хавфли вазият! Гадоевнинг зарбасидан кейин Тўхтахўжаев тўпни қайтарди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 19:15да бошланади.
Похожие новости

Комментарии
AGAR OKMK YUTGANIDAMI HOZIR SARLAVHANI SUPER DARAJADA YOZIB QO'YARDIZLA