RU

Последние новости

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди Новости

Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Элит ОЧЛ, 1-тур

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) – "Насаф" (Ўзбекистон) 4:2

15 сентябрь. Жидда шаҳри

Бош ҳакам: Танимото Рё (Япония)

Ёрдамчи ҳакамлар: Такеши Асада, Такебе Ёсуке (иккиси ҳам Япониядан)

Тўртинчи ҳакам: Нагамине Коки (Япония)

ВАР: Ҳироки Касаҳара (Япония)

АВАР: Ватанабе Кота (Япония) 

Голлар: 0:1 – 34, Ҳусайн Норчаев (Мурод Раҳматов), 0:2 – 41, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 1:2 – 65, Энзо Мийо, 2:2 – 68, Энзо Мийо, 3:2 – 90+4, Рияд Маҳрез (Маттео Дамс), 4:2 – 90+15, Муҳаммад Сулаймон (Абу Ал Шамат)

"Ал Аҳли": 16.Эдуар Менди, 9.Ал Бурайкан (5.Муҳаммад Сулаймон, 46), 30.Ал Жоҳани (47.Абу Ал Шамат, 62), 32.Маттео Дамс, 28.Мериҳ Демирал (20.Матэус Гоншалвеш, 46), 3.Рожер Ибаньес, 8.Рияд Маҳрез, 27.Мажраши (6.Валентен Атангана, 62), 79.Франк Кесси, 10.Энзо Мийо (29.Муҳаммад Абдулраҳмон, 84), 17.Айвен Тони.

Захира: 1.Ал Санби, 62.Абдо, 88.Ал Ҳайбри, 95.Фаллата, 46.Ҳамиду

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Раҳматов (10.Драган Черан, 65), 18.Ҳусайн Норчаев (20.Юсуф Отубанжо, 84), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 22.Игор Голбан, 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (14.Шароф Муҳитдинов, 75), 92.Умар Эшмуродов (9.Жавоҳир Сидиқов, 84)

Захира: 1.Олександр Воробей, 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 82.Асилбек Нўмонов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Баҳромов (47), Рожер Ибаньес (48), Зафармурод Абдураҳматов (54), Энзо Миллот (63)

Четлатиш: Алибек Давронов (90+13)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+15. ГОЛ. Мезбонлар яна тўп киритди. Муҳаммад Сулаймон гол муаллифи.

90+13. Давроновга сўнгги чора сифатидаги қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди.

90+10. Икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

90+8. Менди хатога йўл қўйди, аммо Отубанжо тўпга ета олмади.

90+4. ГОЛ. Маҳрез мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

90. Иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшилди.

86. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Менди қийинчилик билан қайтарди.

84. "Ал Аҳли"да бир, "Насаф"да икки ўзгариш.

82. Тонининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

75. "Насаф"да ўзгариш.

74. Неъматов Маҳрезнинг зарбасини қайтарди.

68. ГОЛ. Мийо яна "Насаф" дарвозасини ишғол қилди.

65. ГОЛ. Неъматовдан хатосидан сўнг Мийо бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди.

65. "Насаф"да икки ўзгариш.

63. Энзо Миллот симуляция учун огоҳлантирилди.

62. "Ал Аҳли"да уч ўзгариш.

59. Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

56. Тони рақиб жарима майдонида йиқилди, қоида бузилмади.

54. Захирадаги Абдураҳматов қўшимча тўпни майдонга ташлагани учун огоҳлантирилди.

52. Мийонинг зрабаси ноаниқ.

51. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми тўхтатилди.

48. Неъматовга нисбатан қўпол ўйнаган Ибанес огоҳлантирилди.

47. Баҳромов огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Аҳли"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+4. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо қоидабузарлик йўқ деб топди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

45. Кессининг зарбасини Неъматов эгаллади.

43. Кесси ҳужумда қўл билан ўйнади.

41. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаевдан дубль!!! Бозоровнинг ажойиб ҳаракатлари ва суперпасидан кейин "Насаф" ҳужумчиси ўз ишини қойилмақом бажарди!

40. Мезбонларнинг жаримадан узатмасини Неъматов уриб юборди.

38. Насруллаев Норчаевни қулай вазиятга чиқаришга уринди, аммо унинг паси мўлжалга етиб бормади.

34. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаев!!! Демиралнинг пас беришдаги хатосидан сўнг тезкор қарши ҳужум натижасида "Насаф" ҳужумчиси яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди!

32. Маҳрез бошлаган ҳужум офсайд билан якунланди.

30. Зарба! Ғайбуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Менди қайтарди.

28. Футболчилар сув ичиб олишди.

26. Насруллаевнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди, кейинчалик Норчаев фол ишлатди.

24. Маҳрезнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.

23. Насруллаевнинг узатмаси Мендининг қўлларига бориб тушди.

21. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Голбан бартараф этди.

19. "Ал Аҳли" футболчиси офсайдда қолди.

18. Давронов пас беришда хато қилди, Неъматов илдамлик билан тўпга пешвоз чиқди.

17. "Насаф" футболчилари дастлабки дақиқаларда ҳаддан ортиқ қоидабузарлик содир этмоқда.

14. Норчаев ҳужумда фол ишлатди.

14. Неъматов ишончли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллашига йўл қўймади.

9. Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

8. Яна фол. Баҳромов ноҳақ.

7. Стандарт вазият бартараф этилди.

7. Маҳрезга нисбатан фол ишлатилди.

2. Бозоров Ал Жоҳанига нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга тушишди. "Ал Аҳли" оқ-яшил, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув ўтказиладиган "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" аренаси шундай кўринишда. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! "Насаф"нинг қитъа мусобақасидаги илк юришини матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика