RU

Последние новости

15:24U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23. Таркиблар маълум  6 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  1 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  2 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  21 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  16 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  9 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда Новости

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда

Теги :  футзал
Жорий йилнинг 26-27 август кунлари мамлакатимиз спорти тарихида яна бир унутилмас саҳифа очилади. Юртимизга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Футбол афсоналари Ўзбекистонга келмоқда!

Жумладан:
Дида — 
Жаҳон чемпиони, "Милан" таркибида УEФА Чемпионлари Лигасининг икки карра ғолиби.
Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УEФА Чемпионлари Лигасининг уч карра ғолиби.
Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби, 2006-йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи.
Марко Матерацци — Жаҳон чемпиони, УEФА чемпионлари лигаси ғолиби.
Майкон — "Интер"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кристиан Заккардо — 2006 йилги жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи.
Кларенс Зеедорф — "Милан" афсонаси, Чемпионлари лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи.
Сержиньо — "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул паслари билан танилган.
Франк Рибери — "Бавария" клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кевин Кураньи — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, "Шалке-04" клуби афсонаси.




Мазкур юлдузлар 26 август куни “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида BMB ҳамда "Oil Star" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига  ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши режалаштирилган.

27 август санасида эса бир қатор учрашувлар ўтказилиши дастурга киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Футбол афсоналари билан унутилмас онларнинг  бир қисмига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Футзал Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси
Бош ҳомий — BMB HOLDING
Титул ҳомий — "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ
Расмий ҳомий — BMB ZA'FARON
Суғурта ҳамкори — SQB INSURANCE
Тадбир ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика