"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда
07 июл 2025 14:57
Новости
"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда
"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Андижон" клуби мухлисларига нисбатан асоссиз равишда билдирган ҳақоратомуз сўзлари сабабли воқеликни кескинлантирувчи ҳолатнинг вужудга келишига олиб келмоқда.
Дарҳол "Андижон" клуби матбуот хизмати бу борада "Насаф" клуби расмийлари – Ботир Қораев ҳамда клуб матбуот котиби Сардор Нуров билан боғланди ҳамда юз берган вазият юзасидан изоҳ сўради.
Ўз навбатида, "Насаф" футбол клуби расмийлари ҳар доим "Андижон" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмати чексизлиги, Сарвар Бобоназаров ёзган ҳақоратомуз сўзлар юзасидан клубда ички йиғилиш ўтказилиши ва тегишли жазо қўлланишини маълум қилди.
Афсуски, Сарвар Бобоназаровнинг "Андижон" мухлислари номига бу биринчи ҳақоратомуз сўзлари эмас. Клубнинг расмий вакили бўла туриб бу каби ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиши ўз касби ва профессионалликка мутлақо зид.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ЎзПФЛдан мазкур вазият юзасидан тегишли чора кўришини сўраймиз!", – дейилади баёнотда.

Похожие новости
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди
Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?
Комментарии