RU

Последние новости

03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  2 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  1 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  0 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  3 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  13 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  7 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  7 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  18 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  4 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  31 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  64 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  10 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  14

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум Новости

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум

2025 йилги "Олтин тўп" учун номзодлар 7 август куни эълон қилинади, деб хабар берди "France Football".

Тақдирлаш маросимининг ўзи 22 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Париж жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабаси ва Испаниянинг Миллатлар Лигаси финалида Португалияга мағлуб бўлганидан сўнг Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун фаворитига айланди. Франциялик футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 49 ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган. Дембеле парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, чемпионат ва Франция Кубогида зафар қучди.

Ламин Ямаль ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 55 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. У ўз жамоаси билан учта титулни қўлга киритди – чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Яна бир даъвогар "Барселона" вингери Рафинья. Бразилиялик футболчи якунланган мавсум 57 ўйинда иштирок этиб, 34 та гол урди ва 25 та голли пас узатди. Шунингдек, у жамоа билан учта ютуққа эришди Є чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Йилнинг асосий индивидуал мукофотига асосий даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринишда:

1. Усмон Дембеле (ПСЖ).

2. Ламин Ямаль ("Барселона").

3. Витинья (ПСЖ).

4. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").

5. Рафинья ("Барселона").

6. Килиан Мбаппе ("Реал").

7. Жанлуижи Доннаррумма (ПСЖ).

8. Хвича Кварацхелия (ПСЖ).

9. Дезире Дуэ (ПСЖ).

10. Ашраф Ҳакими (ПСЖ).

Ўтган йили ушбу совринни Испания терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритганди. Кучли учликка, шунингдек, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем (иккиси ҳам "Реал") кирган эди.

"Олтин тўп" – ҳар йили Франциянинг "France Football" журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика