RU

Последние новости

14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   1 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  3 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  3 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  12 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  11 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   30 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!" Новости

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан аввал тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу йилги Суперкубок яна бир жиҳатдан аҳамиятлики, унда илк бор тарихий ютуққа эришган жамоалар тўқнаш келади. "Насаф" ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди, "Андижон" эса илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу ютуқлар ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга ва шу сабабдан ҳар иккиси ҳам Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деб ишонч билан айтса бўлади.

Шу билан бирга, жамоалар ушбу учрашувга турлича кайфиятда етиб келди. Чемпион сифатида "Насаф" янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ҳозирда турнир жадвали пешқадами ҳисобланади. Жамоа барқарор ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда.

"Андижон" эса аксинча, бу мавсумда ўзини топа олмаяпти. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган, чемпионатда ўйини ўхшамаётгани етмагандек, Кубокдан ҳам эрта чиқиб кетди. Бу натижалардан сўнг мураббий алмашинуви рўй берди – Александр Хомяков ўрнига Максим Шацких бош мураббийликка тайинланди. Табиийки, бу ҳолатда "Насаф"нинг имкониятлари юқорироқ кўринади.

Бироқ Суперкубок – бу фақат бир учрашув. Кубок руҳига хос ҳолат шундаки, аутсайдер деб баҳоланган жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу боис қизиқарли ва драматик тўқнашувни кутиш мумкин", – дейди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги Суперкубок учрашуви эртага, 27 май куни ўтказилади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

+2   
26 мая 18:11:51
ZF
26-Maymas 27-May bo’ladiku chempionat asia
+1   
26 мая 22:17:38
Аваз Худойқулов
Ответ на комментарий пользователя Fast TV
Ҳа ака шундай! Биродар Абдураимов мураббийлар штабида эдилар. Қандай мароқли а ўғлингиз хал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатса.
Кечагидек эсимда ўша унитилмас ўйинлар ака ука дўрмоновлар, лебедев, шквирин, мақсудов, ахмедов ва бошқалар, манимча ўша вақтларда осиё футболи ёки унча ривожланмаган ва биз уефа миқёсидаги европа ҳавосидан кириб келганимиз ( ссср чемпионати) асосий ролни ўйнаган чемпион бўлишимизга
+1   
26 мая 21:30:01
Fast TV
Ответ на комментарий пользователя FK Navba-FK Real
Тугри айтасиз. Азамат Абдураимов узбек футболи афсоналаридан. Бу инсон футбол уйнаганда сайтдаги 90 % юзерлар тугилмаган хам. Ярим финалда Ж.Кореяга хам 35-40 метрлардан чиройли гол урган. Уша ягона гол билан Ж.Кореяни мусобакадан чикариб юборган.
Ҳа ака шундай! Биродар Абдураимов мураббийлар штабида эдилар. Қандай мароқли а ўғлингиз хал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатса.
+1   
26 мая 20:15:17
Жахонгир-9
Ответ на комментарий пользователя Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
самалёт булиб учган эди Ушанда.Азамат Абдураимов
+1   
26 мая 20:00:35
DRAKON
Хозирги пайтда Азаматдек хужимчини узи йуқ десам хам булади,мурабийликда иши юришмаган булсада у футболчиликда хаммадан бир бош устин эди,,бу нарсани кейинги авлод вакилари тушинишмайди,хурматга лойиқ инсон,отаси Биродар Абдураимов хам кучли хужимчи булган,қайсидур уйинда унинг зарбасидан кейин дарвоза тусини синиб кетган экан,афсуски уша уйини курмаганмиз,у пайтлар жуда ёш булганмиз,хозирги хужимчиларда совуқонликдан асар хам йуқ,туп билан жарима майдончаси ичига кериб хам дарвозага довдираб тугри зарба беролмайди,еки тезда зарба беролмай тупни узига туғрилайман деб вақтдан ютқазиб олдига зашитникларни йигиб олади,Абдураимовлар ундай эмасди,момент юзага келдими фурсатдан фойдаланиб дарвоза сари кучли зарба йуллашарди
+1   
26 мая 19:56:46
Фарход
Техникаси зур, финтлар килиб химоячидан баликдай утиб кетарди, удари хам жойида эди, НО Биродар додага етмас эди. Узбек футбол тарихида энг зур хужумчи Биродар Хасанович Абдурайимов { Берадор (Эркин) Хасанович Абдураимов }
+1   
26 мая 19:42:47
FK Navba-FK Real
Ответ на комментарий пользователя Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
Тугри айтасиз. Азамат Абдураимов узбек футболи афсоналаридан. Бу инсон футбол уйнаганда сайтдаги 90 % юзерлар тугилмаган хам. Ярим финалда Ж.Кореяга хам 35-40 метрлардан чиройли гол урган. Уша ягона гол билан Ж.Кореяни мусобакадан чикариб юборган.
+1   
26 мая 18:59:31
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя ابدال راحمان
Келиб-келиб шундан хам фикр оласизларми? Бошқаси топилмадими?
Нима учун ундан фикр олмаслик керак бу инсон бир пайтлар яхши футболчи бу́лган ва футбол мутахасиси хисобланади . Бир пайтлар Интер футбол газетасини асосчиси эди . Ту́гри мураббийликда катта мувфакиятга эришмагандир лекин футболни хар тарафлама яхши тушинадиган ва футбол ичида юрган шахс .
+1   
26 мая 18:48:38
ابدال راحمان
Келиб-келиб шундан хам фикр оласизларми? Бошқаси топилмадими?
+1   
26 мая 18:36:30
Fast TV
Азамат ака бу Хиросима! Хиросима майдонлари ёдимга тушади, финалда узоқдан йўлланган чап оёқдаги зарба! Сайтда комент ёзвотганлани 90% бу инсонни танимаса ҳам керак!
+1   
26 мая 17:59:16
Аваз Худойқулов
Азамат Абдураимов ҳам мураббийлик фаолияти билан шуғулланарди бир муддат, динамо самарқанд жамоасидаги фаолияти дан хабарим бор, ҳозирда мураббийлик фаолияти ни якунлаганмикин
   
27 мая 21:54:03
Fast TV
Ответ на комментарий пользователя Аваз Худойқулов
Кечагидек эсимда ўша унитилмас ўйинлар ака ука дўрмоновлар, лебедев, шквирин, мақсудов, ахмедов ва бошқалар, манимча ўша вақтларда осиё футболи ёки унча ривожланмаган ва биз уефа миқёсидаги европа ҳавосидан кириб келганимиз ( ссср чемпионати) асосий ролни ўйнаган чемпион бўлишимизга
Асосийси футболчиларда кибр йўқ эди ва бир бирига меҳрибон эди. Ватанга бўлган садоқат бор эди ака.
   
26 мая 21:28:14
Fast TV
Ответ на комментарий пользователя Жахонгир-9
самалёт булиб учган эди Ушанда.Азамат Абдураимов
Адашмасам Корея билан ярим финалда эди!
   
26 мая 20:38:38
David Terezege
Азамат Абдураимов Андижондаям яхши ишлаган.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика