“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди
07 июн 09:42
Новости
“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди
Сўнгги кунларда “Барселона“ спорт директори Деко ҳимоячи Клеман Лангле билан яна икки йилга мўлжалланган шартномасини бекор қилиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Марcа нашри хабар берди.
29 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Атлетико Мадрид“да ижара асосида ўтказди. Лангле трансфери учун пул тўламоқчи бўлмаган “матрасчилар“ сафига қўшилиш учун каталонияликлар билан шартномасини бекор қилмоқчи.
Франциялик футболчи 2018 йилнинг ёзида испан грандига “Севиля”дан кўчиб ўтганди. Бу даврда у барча турнирларда 160 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии